Сурхондарё ҳокимлиги сайтлари ҳужумга учради

Сурхондарё ҳокимлиги сайтлари ҳужумга учради

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради. Хакерлар вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтакланганлигини айтмоқда.

6 январь куни Сурхондарёда вилоят, шаҳар ва туманларнинг расмий сайтлари хакерлар ҳужумига учраганлиги маълум қилинди. «Clone Security» гуруҳи ушбу ҳужумни ўз зиммасига олган. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу хабарни тасдиқлаб, ҳозирда тузатиш ишлари кетётганлигини таъкидлади.

Хакерлар сайтда қолдирган хабарида бутун вилоят ҳокимлиги тизимига киришганлигини, вилоят ҳокими «яхши мутахассисларга эътибор қаратмаса», унинг ёпиқ қарор ва фармойишларини эълон қилиниши айтилган.

«Clone Security» гуруҳи «Газета.uz» нашрига юборган мурожаатида вилоят ҳокимлиги АКТ бўлимида ишлайдиган ходим икки ҳафта олдин ҳокимлик ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклаганлиги айтилган.

Ишлар бошқармаси бошлиғи АКТ бўлими ходимига Сурхондарё вилояти ҳудудидан чиқиб кетиш шартини қўйганлиги айтилмоқда.

18 декабрь куни ҳолат юзасидан ходим президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олинган, дейилади гуруҳ мурожаатида.