Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Президент стипендиясини бериш тартибига ўзгартириш киритилмоқда

Президент стипендиясини бериш тартибига ўзгартириш киритилмоқда

Cана : 11-10-2018   /   Янгиликлар, Иқтисодиёт   /   кўрилди: 69
Президент давлат стипендиясини бериш тартибига ўзгартиш киритиш таклиф қилинмоқда. "Ўзбекистон Республикаси президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига қўйилди, деб хабар бермоқда Turon24.

Биринчи бандда киритилаётган ўзгаришга кўра, тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат стипендиялари таъсис этилади.

Аввалги ҳужжатда сал бошқачароқ эди: "Охирги йил ўқиётган талабалар ва аспирантлар — бутун ўқиш давридаги аълочилар ҳамда тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётганлар учун Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат стипендиялари таъсис қилинсин".

Шунингдек, янги ҳужжатга кўра, стипендиатларнинг сони магистратура мутахассисликлари бўйича 11 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси учун биттадан бўлиб, ҳар бири талаба ўртача стипендиясининг уч баробари миқдорида белгиланиши таклиф қилинган.

Аввалги фармонга кўра, ушбу стипендиялар сони талабалар учун ҳар бири талабанинг ўртача стипендияси миқдоридан уч карра кўп бўлган 10 та ва аспирантлар учун — ҳар бири аспирант стипендияси миқдоридан икки карра кўп бўлган 5 та этиб белгиланган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!