Қозоғистонда “права”сиз автомобиль бошқаришга рухсат берилди

Қозоғистонда “права”сиз автомобиль бошқаришга рухсат берилди

Қозоғистонда ҳайдовчилар автотранспорт воситаларини ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасисиз бошқариш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича имзолаган қонунда сўз боради

Қайд этилишича, ҳайдовчилар автоуловда фақат шахсий гувоҳнома билан ҳаракатланиши мумкин бўлади. Полиция ходимлари автомобиль эгаси ҳақидаги барча бошқа маълумотларни планшет орқали кўради. Бунинг учун махсус маълумотлар базаси яратилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Қозоғистонда 10 ёшдан ошган автобусларни рўйхатдан ўтказиш 2022 йил 1 январдан таъқиқланади. Бу орқали йўллардаги хавфсизликни ошириш мақсад қилинган.