Ўзбекистонда қатор байрамларда ишланмайдиган кунлар камида 3 кун деб белгиланди

Ўзбекистонда қатор байрамларда ишланмайдиган кунлар камида 3 кун деб белгиланди

«Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Фармонга биноан, Наврўз ва Янги йил байрамлари, Мустақиллик куни, Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар 3 кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

Ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи 5 иш кунидан кам бўлмаган «оилавий саёҳат таътили» тизими жорий қилинади.

Бунда, «оилавий саёҳат таътили» йиллик асосий таътил ҳисобидан тақдим этилади ва жамоавий шартномаларга мувофиқ иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади.