Ўзбекистонда айрим соҳа ходимларининг ойлик маоши оширилади

Ўзбекистонда айрим соҳа ходимларининг ойлик маоши оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «саховат» ва «мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика панционатининг:

раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;

ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;

бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;

Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маошини 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;

«Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика панционатида яшовчи ёлғиз пенционерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади.