Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамида Адлия соҳаси фидойилари тақдирланди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамида Адлия соҳаси фидойилари тақдирланди

Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда. Юртимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.

Бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёшларимизни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Жиззах вилоят Адлия бошқармасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда адлия ходимлари билан бирга, тизимдаги барча идоралар, жумладан, нотариал идоралар, адвокатура, таълим муассасалари масъуллари иштирок этди.

Тантанада мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида фаолият юритаётган ходимлар Президентимизнинг 2021 йил 23 августдаги Фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Вилоят адлия бошқармаси жамоаси ҳамюртларимизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда хонадонларига тинчлик, файзу - барака тилайди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими