Миннатдорман сиздан, солиқчи!

Миннатдорман сиздан, солиқчи!

2020 йилнинг 14 январь куни Жиззах шаҳри, Улуғбек маҳалласида жойлашган “Супер капитал сервис” савдо дўконида менга тегишли пластик картадан сотувчи пулни ечиб олди. Аммо “тўловнинг амалга оширилганини терминал қайд этмади”, деган важ билан маҳсулот бермади. Худди шундай, пулни қайтаришдан ҳам бош тортди.

Эртаси куни Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қилдим. Очиғи, энди бозор билан солиқ идораси ўртасида чопавериб, сарсон бўлсам керак, деб ўйлагандим. Аммо Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходими Ойбек Сулаймонов ҳеч қандай оворагарчиликсиз, пулимни қисқа муддатда ундириб берди.

Шу маънода, Ойбек Сулаймоновга ҳамда ҳалол ва тезкор жамоани шакллантира олган раҳбар сифатида вилоят ДСБ бошлиғига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Соҳада улкан ўзгаришлар бўлаётганини юракдан ҳис этдим.

А.Абдусатторов,

Жиззах шаҳри Шодлик маҳалласи