Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Мақолалар
  3. Форишдаги ерлардан қандай қилиб самарали фойдаланилмоқда?

Форишдаги ерлардан қандай қилиб самарали фойдаланилмоқда?

Cана : 10-04-2018   /   Мақолалар   /   кўрилди: 232

Бугунги кунда Фориш туманида 13 минг нафар томорқа ер эгаларига 14260 минг гектар экин майдони ажратилган. Ҳозирда ана шу ерлардан халқимиз оқилона фойдаланаяпти, дея олмаймиз. Унга битта баҳона сув камлиги, «эккан экинларимиз саратонда сув етишмаслигидан қуриб қолади» дея рўкач қилинаётир.

Туманимиз аҳолисининг асосий қисмиқишлоқда яшаб, сабзавот маҳсулотлари учун бозорга чопганини кўриб ҳайронқоласан киши. Бунинг устига ишсизман, деб маҳаллага қатнаб, нафақаҳам сўрашади. Томорқаси бор одам ишсиз бўлиши мумкинми? Ота-боболаримиз азал-азалдан лалмикор майдонларда деҳқончилик қилиб келишган. Айнан бизнинг шароитимизга мос ток, мевали дарахтлар эккан. Ҳар бир кишида меҳнатга иштиёқ, ҳавас бўлиши лозим. Кишида меҳнатга ҳавас ва иштиёқ бўлса, ҳаётини ўзи фаровон қила олади.

Бугун туманимиз ҳудудида томчилатиб суғориш технологиялари асосида узумчилик, боғдорчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш имкониятлари катта. Илончи, Осмонсой, Баландосмон, Бўғомбир, Сайёд, Учма, Ўхум, Қораабдол, Кўса, Нарвон, Гараша ва бошқақишлоқлар аҳолиси айнан туманимиз шароитига мос, қурғоқчиликка чидамли токлардан яхшигина ҳосил олиб, даромад қилмоқда. Туманимиз ҳудудида етиштирилаётган турли навли узумлар ва майиз ўзининг таъми ва табиий тозалиги билан республикамизда донг таратгани барчамизга маълум. Илончи қишлоғида яшовчи оддий ўқитувчи Тўлқин Тажиев ўтган йили ўз томорқасида етиштирилган узум ва майизнинг ўзидан 50 миллион даромад олгани бор ҳақиқат.

Бизнинг еримиздан бир йилда камида икки марта ҳосил олиш мумкин. Бунинг учун аввало кишида меҳнатга ҳавас ва иштиёқбўлиши лозим. Айрим юртдошларимизни ҳисобга олмаганда, бирорта ҳам хонадонда кузда томорқасига пиёз, саримсоқпиёз ёки турли кўкатлар экилмайди. Кузда экилган экин, айни кунда ҳар бир хонадон дастурхонини безайди-ку. Кузда экилган экинни ҳозир йиғиштириб олиб, ўрнига яна бошқа экин экиш мумкин.

Шу пайтгача томорқа ер эгаларига минерал ўғитлар, сара уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш, ўсимликларни, мевали дарахтларни зараркунанда ҳашорат ва касалликлардан ҳимояқилишҳамда техник хизмат кўрсатиш масалаларида муаммолар бор эди. Эндиликда туманимизда ҳам «Томорқа хизмати» корхонаси ташкил этиладиган бўлди.

- Ердан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқсалбий ҳолатлар кўплаб шахсий томорқа эгалари томонидан содир этилмоқда. Бунда кишиларга томорқасини гулдай қилибқўйган омилкорлардан ибрат олиш зарурлигини айтсангиз, энсаси қотади, - дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Ғафур Бегиев. – Томорқа – нақд хазинанинг ўзи. Бироқ,ҳаммаҳам бу ҳақиқатни тушуниб етаётгани йўқ. Бўлмаса, айрим оилалар томорқаси бўла туриб, кундалик эҳтиёж учун картошка, пиёз, помидор, бодринг, ҳатто кўкатни ҳам бозордан ташиб юрармиди?

Ҳа, томорқа – ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ.Ҳамма гап ундан оқилона фойдалана олишда. Шундай экан, айни экин-тикин мавсумида фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан экин экиш, ниҳол қадаш, ер-сув ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини таъминлашга мустаҳкам пойдевор яратиш муқаррар.

Рашид КАРИМОВ
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!