Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. Мия фаолияти: одам руҳияти ҳақидаги номаълум фактлар

Мия фаолияти: одам руҳияти ҳақидаги номаълум фактлар

Cана : 31-12-2018   /   Маслаҳат, Саломатлик   /   кўрилди: 213

Одам болаликдан хурсандчилигини тўплаб борса, зўриқишни яхши енгиши ҳақида билармидингиз? Масалан, болаликда шоколадни дарҳол еб қўймай, бўлакларга ажратиб бир ҳафта давомида истеъмол қилган бўлсангиз, айнан мана шундай одамлар тоифасидансиз.


Бирор кўникма одатга айланиши учун мияга 66 кун керак бўлади. Шундай экан, тўғри овқатланишга ўтишга қарор қилган бўлсангиз, бу кўникма мустаҳкамланиши учун икки ойдан ортиқ вақт талаб этилади.

Одамда бўлиши мумкин бўлган дўстларнинг максимал сони - 50.

Биз вазиятни эмас, ўзга инсонни айблашга одатланганмиз. Бироқ биз билан бирор воқеа содир бўлса, ўзимизни оқлаш учун мос келувчи баҳона излаймиз. Эслаб кўринг, дўстларингиздан бири учрашувга кеч қолса, уни хаёлингизда тартибсизга чиқарасиз. Бироқ бу ҳолатга ўзингиз тушсангиз, кўчадаги тирбандлик ёки секин юрган автобус айбдор бўлади. Мазкур хулқ-атвор "атрибуциянинг фундаментал хатоси” деб номланади. Ноҳақ эканимизни тушунсак-да, барибир ушбу усулни қўллайверамиз.

Бахтни кутиш ҳолатидаги одам ижобий ҳисларни кўпроқ бошдан кечиради. Олимлар ҳаётдаги улкан ҳодисани кутиш жуда ёрқин ва туйғулар билан кечишини аниқлашган. Орзу қилинган ҳодисалар ҳақиқатга айланганида анча хотиржамлик билан қабул қилинади.

Одамлар хатар ва озиқ-овқат ёнидан эътиборсиз ўтиб кетолмаслиги аниқланган. Ҳеч кузатганмисиз, йўл ҳодисаси содир бўлган жойда кузатувчилар сони доим кўп? Ёки дўкондаги энг кўп навбат кутиш қатори янги пишириқлар бўлимида бўлади. Демак, бу миямизнинг одамнинг энг асосий эҳтиёжи – овқат ва хавфсизликка нисбатан табиий реакцияси.

Энг охирида эса энг таниқли факт: миямиз ухлаётганимизда ҳам ишлайди.

Манба: Kun.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!