Дўстлик туманида мактабгача таълим муассасаси яна биттага кўпайди

Дўстлик туманида мактабгача таълим муассасаси яна биттага кўпайди

Дўстлик туманида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, тарбияланувчиларга етарли шарт -шароитларни яратиб бериш борасидаги ишлар самарали йўлга қўйилган.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда соҳа ҳодимлари малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор берилган.

Туманда янгидан қурилиб фойдалишга топширилаётган, замонавий кўринишга келтирилаётган ДМТТ лари сони ҳам кўпаймоқда. Бунга мисол қилиб фойдаланишга топширилган 14-сон ДМТТ ни келтириш мумкин.

Замонавий бино, яхшиланган шароитлар, тарбияланувчилар учун ажойиб совға бўлди. Муассасанинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева, тарбиячи ва болажонларни, ота-оналарни янги бино фойдаланишга топширилиши билан табриклаб, бу даргоҳда болажонлар етарлича билим олишлари учун барча зарур шарт шароитлар таъминланишини таъкидлаб ўтди.

Болажонлар кўзидаги қувонч, тарбиячилардаги ўзига бўлган ишонч, яратилган шароитлар сабаб бу таълим муассасасидан келажакда иқтидорли болажонлар етишиб чиқишига ишонамиз.