Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. Рўзани бузувчи амаллар

Рўзани бузувчи амаллар

Cана : 31-05-2017   /   Маслаҳат   /   кўрилди: 583

Муборак Рамазон ойи бу йил ҳам юртимизда ўзгача шукуҳ, хуш кайфият билан кутиб олинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан бу муборак ойни ўтказиш учун катта тадорик кўрилди. Республикамиздаги 2 мингдан ортиқ масжидларда таровеҳ номозлари ўқилаётгани ҳам шундан далолат. Ҳар кеч бир сафда жам бўлиб, дуого қўл очаётганлар юртга тинчлик, фаровон кунларнинг бардавомлигини сўрашмоқда.
 
Кўп сонли ўқувчиларимизнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда қуйида рўзани бузадиган амалларни тақдим этамиз. Бу амаллар орқали рўза бузилади ва фақат қазо рўза тутиш вожиб бўлади

 

1. Рўзани сафарга чиқиш, касаллик, ҳайз-нифос ва ақлдан озиш каби сабаблар билан бузилса;

2. Одатда танаввул қилинмайдиган нарсалар, масалан, қоғоз ва лой кабиларни истеъмол қилинса;

3. Тош, темир, олтин, кумуш ва бошқа қаттиқ жисмларни ютилса;

4. Зўрланганлик оқибатида еб-ичилса;

5. Ҳали тонг отмади деб ўйлаб еб-ичиш ёки жинсий алоқа қилиб қўйилса-ю, аслида тонг отиб бўлган бўлса ёҳуд кун ботди деган гумон билан оғизни очиб қўйса-ю, бунинг акси бўлиб чиқса;

6. Оғиз ёки бурунни чайишда эҳтиётсизлик туфайли сувни ичкарига киритиб юборса;.

7. Қасддан кўнгилни айнитиш туфайли оғиздан тўлиб қайд қилса;

8. Қор ёки ёмғир оғизга тушса;.

9. Тутунни қасддан ҳидласа;

10. Тишлар орасида қолган нўхот ва ундан катта ҳажмдаги овқат қолдиғини ютса;

11. Рўзани унутиб еб ёки ичиб қўйгач, энди рўзам очилиб кетди деган гумон билан танаввулни давом эттирса;

12. Тундан ният қилмагани учун рўзани бузса;

13. Кун ярмидан кейин сафарга чиқиб, рўзани очиб юборса;

14. Ният қилмай кун бўйи емоқ ва ичмоқлардан тийилиб юрса;

15. Қулоққа томизилган ёғ ёки сувнинг мазасини ҳалқумида сезса;

16. Бурунга дори томизса;

17. Клизма қилса;

18. Аёлини қучиш ёки ўпиш туфайли маний чиқса;.

19. Қориндаги ярага қўйилган дорини ошқозонга ва бошдаги ярага қўйилган дорини димоғга етса;
Ушбу юқорида санаб ўтилган амаллардан бирини қилган киши Рамазоннинг ҳурмати учун куннинг қолганини ўзини тийиш билан ўтказиши зарур бўлади ҳамда бир кунига бир кун рўза тутиб беради.

 

Қуйидаги амаллар орқали рўза бузилади ҳамда қазо ва каффорат вожиб бўлади:

1. Қасддан таом ейиш ёки ичиш.

2. Узрсиз дори-дармонларни қабул қилиш.

3. Қасддан жинсий яқинлик қилиш.

4. Оғизга тушган ёмғирни қасддан ютиш.

5. Донни чайнагандан сўнг бўлса ҳам ютиш.

6. Кунжут донини ютиш.

7. Туз истеъмол қилиш.

8. Чекиш.

9. Одатланиб қолган инсонни тупроқ ейиши. Агар ўрганиб қолмаган бўлса, каффорат талаб қилинмайди.

Масалан:

Туз еса, фақат қазо рўза вожиб бўлади. Аммо туз еб юриш одати бор одам бўлса, ҳам рўзани қазо қилади, ҳам каффорат беради. Туз еган рўзадорга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади, деган фатволар мавжуд. Бинобарин, бунда эҳтиёткорлик лозим бўлади ("Фатовойи Оламгирия”, "Хулоса”, "Шарҳи ниҳоя”).

Бировнинг мажбур қилиши сабабли ёки рўзалиги эсида бўла туриб, эҳтиётсизлик билан (масалан таҳорат ёки ғусл қилаётганида) томоқдан сув ўтиб кетса, қазонинг ўзи вожиб, каффорат лозим эмас.

Кундузи ухлаётган рўзадор уйқусираб, сув ичиб қўйса, рўзаси очилади. Каффоратсиз, фақат қазосини тутиб беради ("Фатовойи Оламгирия”, "Қозихон”).


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!