Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. Ақлли қурилиш: 70%гача энергияни тежаш ва табиий иқлим назоратига эришиш йўли

Ақлли қурилиш: 70%гача энергияни тежаш ва табиий иқлим назоратига эришиш йўли

сана : 06-07-2017   /   Маслаҳат, Экология   /   кўрилди: 763

Тамаддуннинг илк босқичлариданоқ инсоният хавфсиз ва қулай турар жойга эҳтиёж сезган. Асрлар давомида эҳтиёжларимиз унчалик ҳам кўп ўзгаришга учрагани йўқ: аждодларимиз каби, бизлар ҳам уйимиз ва иш жойимиздан хавфсизликни ва, табиийки, қулайликни – ёзда салқин, қишда иссиқ бўлишини талаб қиламиз.

Ўзбекистонда бу масала алоҳида аҳамият касб этади: минтақанинг кескин континентал иқлими унчалик ҳам хуш келавермайдиган "совғалар”га бой – бир кундаёқ ҳаво ҳарорати сезиларли даражада ўзгариши мумкин.

Шу сабабли Ўзбекистон аҳолиси қадимдан уй қуришда сомонли лойдан фойдаланишган. Бундай уйлар қулай ҳарорат ва намлик сақланиб қолган, қолаверса, ёнғинга чидамли ва "соғлом”, яъни экологик тоза саналади.

Сомонли хом ғиштнинг камчиликларидан ғиштнинг вазни (катта жой эгаллаши), ҳашаротлар ва кемирувчилар кўпайиши мумкинлиги ва тайёрлашга узоқ вақт кетиши кабиларни келтириш мумкин.

Бу ва бошқа нуқсонлар замонавий қурилиш технологияларини жадал ривожланишга ундайди, бунинг натижасида сомондан фойдаланиш ўтмишга айланмоқда. Сомоннинг "укаси” – қурилиш ғишти анча енгил ва қулай. Лекин унинг хусусиятлари энергиятежамли замонавий бинолар қуриш учун етарли эмас.

Энергияни тежашга қандай эришилади?

Ушбу савол юзасидан "Жиззах” Эркин индустриал зонасида 2016 йил сентябрь ойида иш бошлаган "Экоклимат” МЧЖ ҚК ўз қарашларини баён этди.

Компания қурилишда халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берувчи минерал пахтадан экологик иситкични қўллашни таклиф қилади. Бу тоифадаги иссиқлик изоляцияси ҳам саноат, ҳам маиший бинолар қуришда қўл келади.

эковер превью main

Маҳсулотининг сифатидан ташқари, "Экоклимат” компаниясининг бошқа афзаллиги ҳам бор – у йирик ишлаб чиқариш қувватларига эга. Бу эса, компанияга маҳаллий ва хорижий истеъмолчиларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талабларини импорт маҳсулотларга қараганда қулайроқ шартларда қондириш имконини беради.

Қайд этиш керакки, минерал пахта толали материал бўлиб, уни ишлаб чиқаришда табиий хом ашё, жумладан, кварц ишлатилади. Лекин бу болалигимиздан аччиқ хотира бўлиб қолган "шиша-пахта” эмас – эсга олингандаёқ тери қичишишни бошлайдиган у маҳсулот тарихга айланган.

Ecover бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий минерал пахта қўл текканда уваланиб кетмайди, аллергия бермайди, терида нохуш тасъир қолдирмайди ва реакция чақирмайди. Ҳар қалай, XXI асрда яшаяпмиз!

эковер-11

Бугунги кун технологиялари минерал пахтага кўплаб шубҳасиз афзалликлар беради.

Хавфсизлик

Табиий материаллардан тайёрланган минерал пахта заҳарли эмас ва, ҳатто, ётоқхоналарда қўллаш учун ҳам мутлақо хавфсиз.

Экологик тоза

Ҳозирда Ўзбекистонда энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича давлат дастури амалга оширилмоқда. Бу дастурни татбиқ этиш йўлларидан бири «Экоклимат» компаниясининг "ақлли” (энергия тежамкорлиги – 70%гача) бўлган иссиқлик изоляциясидир.

Тежамкорлик

Сифатли замонавий иссиқлик изоляцияси пул маблағларини тежашда ҳал қилувчи роль ўйнайди, ахир тўғри ёндашиш бир неча ўн йиллар давомида энергия учун харажатларнинг қисқаришига олиб келади. Бу ўринда "Хасис икки бор ҳақ тўлайди” мақоли нақадар ҳақлиги кўринади. Фақат мана шу "икки бор” йилдан-йилга бир неча мартага ўсиб боради. Ўз ҳамёнингизга нисбатан бунчалик беэътибор бўлиш ярамайди! Минерал пахта иссиқлик ва шовқин изоляцияси муаммосини тез ва узоқ муддатга ҳал этибгина қолмай, электр энергияси ва табиий газ харажатларида узоқ йиллар давомида иқтисод қилиш имконини беради.

эковер фольгированная

Чидамлилик

Минерал пахта асоси бетартиб равишда тўқилган ўта майда минерал толалар бўлиб, улар зич ва барқарор материални ҳосил қилади. Бу материал ўз шаклини ва хусусиятларини юз йиллаб сақлаб қолади.

Қулайлик

Қулай ҳарорат ва сукунат минерал пахтанинг серғовак эканлиги билан кафолатланади – ташқи товушлар ва ташқи ҳарорат материалга "сингиб” кетади.

Ёнғин хавфсизлиги

Минерал пахта – ёнмайдиган материал, у ўта юқори ҳароратга ҳам чидамлидир.

Ўрнатишнинг осонлиги

Ecover иссиқлик изоляциялари "бир–икки–уч” дегандек осонлик билан ўрнатилади, у алоҳида малака ёки мосламаларни талаб қилмайди.

photo_2017-07-05_14-44-25

Ўлкамизда кўп асрлардан бери қўллаб келинган сомоннинг барча ижобий сифатларини ўзида мужассам этган Ecover минерал пахтаси сомонга хос камчиликлардан холи – у енгил ва ингичка материал, намлик ва замбуруғлардан асрайди, унда ҳеч қачон зараркунандалар (ҳашаротлар, кемирувчилар ва хавфли қора моғор) пайдо бўлмайди.

Фаолият бошлаганига узоқ муддат бўлмаган эса-да,  «Экоклимат»  компанияси ўзини муваффақиятли ривожланаётган, сифатли ва талабгир маҳсулот тақдим этувчи корхона сифатида намойиш эта олди.

Компания ҳақидаги кўплаб ижобий мулоҳазалар унинг ўз иши ва ҳамкорларига виждонан ёндашуви кафолати бўлади.

 «Экоклимат»  замонга ҳамнафас бўлишга ва табиат ҳақида, ўз қулайлиги ҳамда кенг миқёсда маблағлар тежалиши тўғрисида қайғуришга кўмак беради. Ҳақиқатан тўғри танловни амалга оширсангиз, бас!


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!