Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. Миллиардерга айланган мактаб ўқитувчисидан 30 иқтибос

Миллиардерга айланган мактаб ўқитувчисидан 30 иқтибос

Cана : 12-07-2017   /   Маслаҳат   /   кўрилди: 658

Жек Ма — Хитойнинг энг бадавлат одами.

Бундан 50 йил муқаддам Ханчжоудаги мусиқачилар хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди. 1972 йили АҚШ президенти Ричард Никсон Хитойга сафар қилганида бола 8 ёшга тўлган эди. Ушбу ташриф 8 ёшли болакай учун орзуларининг амалга ошишида катта таъсир кўрсатганини ҳеч ким билмаган эди. 

Болада инглиз тилини ўрганиш иштиёқи пайдо бўлади. Тил ўрганиш мақсадида шаҳарга ташриф буюрган сайёҳлар учун экскурсиялар уюштира бошлайди. Туристлардан бири болакайни "Жек" деб атайди ва бу номга кейинчалик барча ўргана бошлади. Жек олдинга интилди. Хитойга ва бутун дунёга электрон тижорат билан шуғулланувчи компания ташкил этиб танилди. Бундан ташқари, оддий одамларни ўйлаган орзусига ета олиши мумкинлигига ўргатди.

Жек Ма ҳатто коммунистик жамиятда ҳам тадбиркор ўз муваффақиятга эришиши мумкинлигини исботлаб берди. Ҳозирги кунга келиб, унинг бойлиги тахминан 24 миллиард долларни ташкил этади.

Қуйидаги фикрлар Жек Ма томонидан айтилган:

1. Доимо яхши одамлар билан эмас, тўғри одамлар бирга бўлиш керак. 

2. Ҳаёт қанчалар шафқатсиз бўлса ҳам, сизнинг илк орзуингиз доимо ёдингизда бўлсин. Бу сизга асосли фикрлашга чорлайди ва заиф хаёллардан сақлайди.   

3. Маблағ доимо етарли, фақат ўз орзуси учун ўзини қурбон қила оладиган умидли одамлар кам.
 
4. Мен ўзимни кўр йўлбарс минган кўр деб биламан.

5. Ҳеч қачон нархда эмас, хизмат кўрсатиш ва инновацияда зўр бўлиш керак.
 
6. Одамларни ютуқ ва муваффақиятларидан эмас, хатоларидан ўрганиш керак. 

7. Таслим бўлмаслик керак. Бугун оғир, эртага баттар қийин, лекин индинга қуёш чиқади. 

8. Ёшларга кўмаклашинг. Эндигина иш бошлаганларга ёрдам беринг, чунки ёшлар улғаяди. Уларнинг онгига эккан уруғингиз ривожланади ва дунёни ўзгартиради.

9. Мен биринчи навбатда ўзимни бахтли қилишни истайман. Биламанки, мен мамнун бўлмасам, ҳамкасбларим ҳам мамнун бўлмайди, акционерлар ҳам мамнун эмас. Демак, мижозларим ҳам мамнун бўлишмайди.  

10. Агар ўзингиз синаб кўрмасангиз, имконият борлигини қаердан биласиз? 

11. Агар таслим бўлмасангиз, сизда яна имкониятлар мавжуд бўлади. Умидсизлик — энг катта муваффақиятсизлик.  

12. Одамларнинг ақли калта, аммо ҳамёни катта бўлишини истамайман.   

13. Бу дунёда қанча ишларни қила олишингизни хаёлингизга ҳам келтира олмайсиз. 

14. Барча қилаётган ишларингиз жамият учун муҳим, лекин буни билмайсиз. 

15. Истеъмолчиларни фаҳм-фаросатли қилиб олишингиз керак. Электрон тижорат портали пастроқ нархда маҳсулот сотмайди, аксинча кўчанинг четидаги дўкон маҳсулотни қиммат нархда сотади.

16. Жамоангизда қадр-қиммат, янгиликка интилиш ва олдиндан кўра билиш шароити бўлиши керак.  

17. Агар сизлар кичик бўлсангиз, ақлингизга ишонинг, кучингизга эмас.  

18. Бугунги кунда пул топиш осон. Лекин жамият олдида жавобгарликни сақлаб турган ҳолда, пулни бир маромда келиб туришининг ва дунёни яхшилик томонга ўзгартиришнинг имкони йўқ 

19. Агар бир жамоа бўлсак ва ишимизни билсак, биттамиз ҳам 10 кишини енгиши мумкин. 

20. Лидер тиришқоқ ва мард бўлиши керак, ёлланма ишчилар чидай олмаганда уларни қўллаб туриши учун.    

21. Бамайлихотир суҳбат доимо қийин, доимо чигал.

22. Рақобатдошингиздан ўрганинг, лекин унинг ишини қайтарманг, қайтарсангиз – ўласиз.

23. Омадсизликка учрадим, ҳеч нарса бўлмади. Нима бўлса ҳам, кимлардир бундан хулоса чиқарди. Менинг қўлимдан келмади, кимдир эплайди. 

24. Ақлли одамларга йўл кўрсатиб турувчи аҳмоқ зарур. Агар жамоада олимлар кўп бўлса, уларнинг устидан деҳқонни бошлиқ қилиб қўйиш керак. У бошқача фикрлайди. Агар жамоада турли хил қарашдаги одамлар бўлса ғолиб бўлиш осон.

25. Агар мижозларингиз сизни яхши кўрса, ҳукумат ҳам ҳурмат қилишга мажбур.

26. Ҳеч қачон ҳукумат билан тижорат қилманг.  

27. Қўлингиз пул кўрса, хато қилишни бошлайсиз, ҳеч қачон 20 йил ичида битадиган ишни 2 йил ичида якунлашга уринманг.  

28. Кечаги кунни қадрлаймиз, лекин эртанги кун яхши бўлишига ишонамиз.

29. Интернетсиз на Жек Ма, на Alibaba ва на Taobao бўларди.

30. Ҳаёт қисқа ва гўзал. Ишингизга кўпам жиддий қараманг. Ҳаётдан завқланинг.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!