ДХА аралашгач...

ДХА аралашгач...

Шароф Рашидов тумани, Учтепа даҳаси, Янгиобод маҳалласида яшовчи Ў.Сулаймоновнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси унинг ўзбошимчалик билан қурилган ва ҳозирда яшаб турган хонадонига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича талабини ўрганиш мақсадида Ишчи орган (“Ермулккадастр” ДК туман филиали) томонидан белгиланган тартибда комиссия хулосаларини ўрганди. 

Комиссия аъзоси бўлган туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларда белгиланган муддатда мурожаатга хулоса бериш  кечиктирилганлиги, бунинг оқибатида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш муддати чўзилиб кетганлиги маълум бўлди.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган Шароф Рашидов туман Давлат солиқ инспекцияси маъсул ходимига нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг аралашуви билан туман ҳокимининг ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарори қабул қилиниб фуқаро Ў.Сулаймоновга тақдим этилди.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати