Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Нега айнан пайшанба?

Cана : 08-03-2018   /   Маслаҳат, Оила сирлари   /   кўрилди: 435

Нима учун бизларда айнан пайшанба оқшомидаги эр-хотинлик муносабатларига айрича қараш мавжуд?

— Интим туйғулар сарчашмаси бўлган жинсий хилқат — муҳаббат чўққиси ва мурод-мақсадга етишиш бўлиб, қалб, ақл-идрок ҳамда вужуднинг жамланиб лаззат топишидан иборатдир. Шунинг учун, жинсий яқинлик икки мақсадни назарда тутиб амалга оширилади. Биринчиси, инзол яъни, лаззатланиш ниятида, иккинчиси эса зурриёт қолдириш мақсадида амалга оширилади.

Жинсий алоқанинг ҳафтада икки-уч маҳал бўлиши мумкинлиги зурриёт қолдириш мақсадида бўлсагина тиббий нуқтаи назардан ҳам жуда тўғри ҳисобланади. Чунки, тиббиётда ҳар уч-тўрт кунда бир маротаба жинсий муносабатда бўлиш шаҳватни мукаммал қилиб, соғлом зурриёт бунёд бўлишига олиб келувчи омил ҳисобланади. Айнан жума кечаси (пайшанбадан жумага ўтилувчи кеча)да бўладиган жинсий муносабатнинг хосиятлилиги қуйидаги сабабларга боғлиқ:
Биринчидан, ушбу муқаддас кечада аксари инсонларнинг ибодат билан машғул бўлишлари, ҳаромдан ҳазар қилишлари натижасида руҳ ва вужуд ором топиб ичкиликлардан йироқ бўлганлик боис жимо мукаммаллашади.

Иккинчидан, пайшанбада оқсилга бой «ош» каби қувватли таомлар тайёрлаш одати мавжудлигию жума мусулмон элларда дам олиш куни ҳисобланганлиги ҳам жинсий муносабатнинг мукаммалроқ бўлишига олиб келган.

Пурмаъно ҳикматларнинг бирида «Ҳар пайшанба жинсий эҳтиёжини рафиқаси билан қондирган эркакка зино асло таҳдид солмайди» дея бежиз таъкидланмаган.

Манба: Tib.uz


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!