Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. “ИЛИК УЗИЛДИ”ДА ТУРП ЖУДА ФОЙДАЛИДИР

“ИЛИК УЗИЛДИ”ДА ТУРП ЖУДА ФОЙДАЛИДИР

Cана : 10-03-2018   /   Маслаҳат, Саломатлик   /   кўрилди: 288

Турп намсевар ўсимликдир. Намлик етишмаса илдизмеваси яхши ўсмайди. Илдизмеваси йирик, турпнинг ўзи 200 граммдан 4-5 килограммга-ча етади. Таркибида ўртача 1,92% оқсил, 1,58% қанд, 1,55% бириктирувчи модда, витамин С ва бошқалар бор.

 


Турп – инсон саломатлигини мустаҳкамлашда тенги йўқ сабзавот ҳисобланади. Чунки унинг илдизмеваси минерал моддаларга бой, ўртача 13% қуруқ моддалар, 2% оқсил, 8,4% углеводлар, С, В1, В2, витаминлари, органик кислоталар, эфир мойи ва глюкозидлардан иборат бўлиб модда алмашинуви ва овқат ҳазмини яхшилайди.

Бошқа сабзавотларда мавжуд бўлмаган ўзига хос таъмига қараб, истеъмол қилинади. Турп таркибида углеводлар, ферментлар ва витаминлар ҳам мавжуд. Илдизмевасида 90% гача сув, шунингдек, қанд, бириктирувчи модда, унинг фитонцид ва бактерицид хусусиятларини белгиловчи олтингугуртли моддалар, кислоталар, натрий тузи, калий, калъций, магний, фосфор, темир, аминокислоталар ва бошқа фойдали элементлар бор.

Турп ўзининг таркибига кўра қиш фаслида, баҳор бошланишида, халқимиз "илик узилди” деб атайдиган кунларда, организмда етишмаётган витаминлар ва минерал тузлар ўрнини тўлдиришда жуда фойдалидир. У микробларга қарши курашувчан кучли хусусиятларга ҳам эга.

 

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!