Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. Чет тилини қачон ва қандай ўрганиш керак?

Чет тилини қачон ва қандай ўрганиш керак?

Cана : 11-03-2018   /   Маслаҳат   /   кўрилди: 403

 

Бугунги кунда хорижий тилни билиш обрў эмас, заруриятга айланган. Ота-оналарнинг фарзандларини ҳали гўдаклигиданоқ инглиз тилига ўргатишлари ҳам ҳеч кимни ажаблантирмайди.

 Ота-она фарзандим чет тилини билиши керак, деган қарорга келганида, "уни ўрганишни қачон бошлаш керак, ўзи шуғуллангани маъқулми, гуруҳдами ёки репетитор ёллаган яхшими?” деган қатор табиий саволлар туғилади.

Гўдакликдан ўрганиш

Ҳозирда болага чет тилини ҳали унинг тили чиқмасидан ўргатиш урфга айланган (Baby English)/. Бунда энг яхшиси — ота-онанинг бири бола билан унинг она тилида, иккинчиси, чет тилида сўзлашиши. Шунда бола бир неча тилни худди она тилидай билиб улғаяди.

Агар моддий имконият бўлса, хорижлик тарбиячини ёллаган маъқул. У бола билан ўзининг она тилида сўзлашади.

Жуда бўлмаганида, она фарзандига чет тилини ўзи мустақил ўргатиши ҳам мумкин. Интернетда турли қўлланмаларни топиш осон. Асосий ва мажбурий шарти — узлуксиз кундалик машғулотлар. Бу масалада асосийси — онанинг хоҳиши ва тайёрлиги. Бу катта ва машаққатли меҳнат.

Иккинчи (эҳтимол учинчи ёки тўртинчи) тилни ўрганиш учун уч ёшдан олти ёшгача бўлган вақт энг яхши давр ҳисобланади. Мактабгача ёшда бола янги билимларни тез қабул қилади, демак, чет тилини мактаб партасида эмас, балки ўйин шаклида ўрганиш унга осон бўлади. Бироқ, унутманг, агар болада логопедик ёки неврологик муаммолар бўлса, иккинчи тилни ўрганишни кейинга қолдириш керак.

Репетиторми ёки курслар?

Ўрганишнинг энг оддий йўли — тил ўрганиш курслари ҳисобланади. Уч ёшли фарзандингизни ҳафтада икки марта тўгаракка олиб боринг. Тўғри, бундай курслар одатда пулли бўлади. Бу билан ҳамкасбларингиз ёки қўшниларингиз олдида мақтанишингиз мумкин, аммо тилни бундай ўрганиш ҳам тўлиқ самара бермайди. Натижа яхши бўлиши учун қолган кунлари барибир бола билан ўзингиз шуғулланишингизга тўғри келади, чунки ҳар қандай тил ўргатиш тўгараги кундалик уй вазифаларини талаб қилади.

Ота-оналар чет тилини ўргатиш жараёни узлуксиз бўлиши кераклигини тушунишлари лозим. Ҳар қандай узилиш эришилган натижани йўққа чиқаради. Шунинг учун курсларни тугатганидан кейин фарзандингизга тил амалиётини қандай таъминлашни олдиндан ўйланг. Масалан, уч ёшдан етти ёшгача тил тўгарагида шуғулланиши, сўнг уни ўрганишни мактабда давом эттириши мумкин. Ёзги таътилда эса болани тил ўргатишга мутахассислашган лагерга жўнатган маъқул.

Агар мустақил шуғулланишга қарор қилган бўлсангиз, ўзингизнинг тилни билиш даражангизни ошириш билан бир қаторда методик маслаҳатларга ҳам эътибор қаратинг. Масалан, биринчи йил ўқтишнинг вазифаси — имкон қадар кўп билим бериш эмас, балки тилга бўлган қизиқишни уйғотиш, табиийки, фақат ўйин шаклида. Дастлаб ҳайвонлар, атрофдаги буюмлар ва ҳодисаларнинг номларидан бошлаб, кейинроқ кун тартибига ва ҳоказоларга ўтинг. Янги сўзларни секин-аста қўшиб боринг. Дастлаб кунига 10-15 дақиқа сўзлашиш етарли. Ўрганаётган тилдаги видеоқўлланмалар, мультфильмларни қўшиш, қўшиқ айтиш ва шеър ёдлашларни унутманг.

Ёдингизда бўлсин, агар чет тилига ўзингиз қизиқсангиз, бу қизиқишингизни фарзандингизга юқтириш осон бўлади. Фарзандингизга порлоқ келажак эшигини очаётганингиз, унинг  ҳар қандай даврада дадил ва эркин бўлиши ҳақида ўйланг. Бундан ташқари, чет тилини ўрганиш фонематик эшитиш қобилиятини яхшилайди, кўп вазифалилик шароитларида ўзини йўқотиб қўймасликка ўргатади, хотирани мустаҳкамлайди ва фикрлашни ривожлантиради.

Агар фарзандингиз сиз билмайдиган чет тилини ўрганаётган бўлса, уни бирга ўрганишга ҳаракат қилинг. Бу ўзаро муносабатларни мустаҳкамлайди.


Манба: Tasvir.uz


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!