Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. ДАВОЛОВЧИ ШИФОБАХШ ЁҒЛАР

ДАВОЛОВЧИ ШИФОБАХШ ЁҒЛАР

сана : 22-03-2018   /   Маслаҳат, Саломатлик   /   кўрилди: 320

  Инсоният учун энг зарур маҳсулотлардан бири ўсимлик мойидир, чунки бир кунда 2-3 марта ўсимлик мойидан фойдаланишга тўғри келади. Ўсимлик мойи энг кўп сарфланадиган маҳсулотлар турига киради.

 

Ўсимлик мойида холестирин миқдори жуда кам бўлиб, бори ҳам инсон организми учун зарурҳисобланади.

Ибн Синонинг ўз даврида сумбулнинг юрак хасталигига даволиги, гулхайрининг нафас йўлини юмшатиши, арпабодиён ва шивитнинг балғам кўчириши, дафнанинг асабга ижобий таъсири тўғрисдаги берган маълумотларидан ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланилиб келинмоқда.

Маълумки ўсимликлар таркибида турли хил витаминлар, оқсил, ёқимли ҳид таратадиган эфир мойлари, фосфор, темир, калций каби тузлар ва бошқа биологик фаол моддалар мавжуд. Дунё олимлари илмий – тадқиқот текширувлари, тажрибаларидан сўнг мия узоқ вақт давомида фаол ва ёш бўлиб қолиши учун ҳар куни икки ош қошиқ ўсимлик ёғини истеъмол қилиш керак, деган хулосага келишди. Шунингдек, ўсимлик ёғлари А(тери, кўриш қобилияти ва иммунитет учун зарур бўлган) ва Е (антиоксидант, инфекциялардан ҳимоя қилади) витаминларга бой.

Ёғларнинг табиий даволовчи хусусиятлари ҳақида гап кетганда аввало Ибн Синонинг машҳур "Тиб қонунлари” асарида келтирилган маълумотларни айтиш лозим.

Кунгабоқар ёғи. Летицин моддасининг энг яхши манбаи. Ушбу модда ёш болаларнинг асаб тизими шаклланишига ёрдам беради, катта ёшдагиларнинг эса ақл фаоллиги ва равшанлигини сақлайди. Шунингдек, летицин анемия ва стрессларга қарши курашишда ёрдам беради.

Маккажўхори ёғи. У организмдаги холестерин алмашинувини жуда яхши тартибга солади. "Ёмон” қаттиқ ёғларнинг парчаланишига ёрдам беради. Маккажўхори ёғида фосфор ҳосилалари, яъни фасфатидлар бўлиб, улар мия учун жуда фойдали ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ёғ таркибидаги никотин кислотаси (РР витамини) юрак-қон томирларининг ўтказиш хусусиятини яхшилайди.

Хантал ёғи. Ўзининг бактерицид хусусиятлари сабабли нимага қўшилган бўлса, ўша маҳсулотнинг узоқроқ сақланишига, яралар ва куйган жойларнинг тезроқ битиб кетишига ёрдам беради. Хантал ёғи иситувчи ва юмшатувчи хусусиятларга ҳам эга бўлиб, бронхит ва ангиналар пайтида у билан ингаляциялар қилиш фойдали. Бироқ бу ёғни овқатга кўп ишлатиб бўлмайди. Ўзининг фойдали хусусиятларига қарамасдан, хантал ёғи таркибида организмдаги овқат ҳазм қилиш ферментлари томонидан парчаланмайдиган кислоталар мавжуд.

Зиғир ёғи. Ўсимлик ёғлари орасида энг паст калорияли бўлиб, озиш учун мўлжалланган парҳезларда фойдаланилади. Жигардаги токсинларни чиқаришга ёрдам беради. Таркибидаги Омега-3 кислотаси миқдори бўйича балиқ мойини ортда қолдиради. Зиғир уруғида нитратларни (масалан, сотиб олинган мева ва сабзавотлардаги) йўқ қилувчи антиоксидант мавжуд.

Кунжут ёғи. Таркибидаги калций моддаси бўйича ёғлар орасида чемпион ҳисобланади. Уни аёллар ёғи ҳам дейишади. Ушбу ёғ, айниқса, хомиладорлик даврида ва гормонал ўзгаришлар пайтида жуда фойдали. Қалқонсимон без ва подагра (бўғимлардаги зарарли тузларни чиқаради) касалликларида аҳволни яхшиланишига ёрдам беради. Аммо кунжут қоннинг қуюлиш хусусиятини кучайтиради. Шу боис юрак касалликлари ва варикозга чалинган одамлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари зарур.

Қовоқ ёғи. Рух моддасининг ажойиб манбаи. Ушбу модда эса эркакларда тестостерон гормонининг ишлаб чиқилишига ёрдам беради. Қовоқ ёғини зайтун ёғи билан аралаштириб, салатларга қўшиш мумкин. Бироқ бу ёғда қовуриш тавсия этилмайди – овқатингиз куйиб кетиши ва ундан ёқимсиз ҳид келиб туриши мумкин. Бундан ташқари, қовоқ ёғида селен моддаси кўп. Йилнинг совуқ даврида у иммунитетни оширади.

Танангизни бақувват, руҳингизни соғлом сақлашда ушбу ёғлар албатта, ёрдам беради.

Доимо саломат бўлинг!

 

Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик,

узумчилик ва виночилик илмий-

тадқиқот институтининг Жиззах илмий-

тажриба стнцияси х/б бошлиғи

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!