Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. Қандай қилиб мияни алдаб озиш мумкин?

Қандай қилиб мияни алдаб озиш мумкин?

сана : 24-03-2018   /   Маслаҳат, Саломатлик   /   кўрилди: 155

 

Мия — дунёдаги энг худбин аъзо. У дангаса, ноқулайликдан қўрқади ва фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Айнан унинг ўжарлиги туфайли оқшомларимизни диванда сериал кўриб, ширинликлар еб ўтказамиз. Бироқ "Лайфхакер"да таъкидланишича, мияни алдаш осон.

1. Кичик идишдан фойдаланинг

Катта ва кичик ликопчадаги бир хил таом порцияси мия томонидан турлича қабул қилинади. Унча катта бўлмаган идиш тоам кўпдек тасаввур уйғотади ва мия буни хурсандчилик билан қабул қилади. Ошқозонингиз эса фарқни сезмайди. Шундай экан, кичик ликопчалардан фойдаланишни одат қилинг.

Фото: Getty Images

2. Санчқини столга қўйинг

Таомда энг асосийси — онглилик. Биз сокинликда, таом билан бирга-бир ўтириб овқатланишни ёддан чиқардик. Миямиз эса ўз вақтида "тўхта" демайди. Таомни секин ва онгли равишда истеъмол қилишни ўрганинг. Бир порция таомни оғзингизга солиб, санчқини четга олиб қўйинг ва секин чайнанг. Овқатнинг ҳиди ва таъмини, таркибини ҳис қилишга ҳаракат қилинг.

Таомни яхшилаб чайнаб бўлгач, яна санчқини қўлга олишга шошилманг. Ошқозондан мияга сигнал боришини кутинг. Шу тариқа таом истеъмолини нафақат онгли равишда амалга оширасиз, балки ўзингизни ортиқча ейишдан сақлайсиз.

3. Чалғиманг

Кўпчилик унутиб юборган муҳим қоида: компьютер ёки телевизор қаршисида овқатланманг. Таомдан чалғиганингизда жараён онгсиз равишда кечади ва мия тўқлик ҳиссини назорат қила олмайди. Бундан ташқари, сокин муҳитда таомдан завқланиш ёқимлироқ.

Фото: Allday2.com

4. Тамадди қилишни режалаштиринг

Онгли равишда тамадди қилиш нонуштадан кам аҳамиятга эга бўлмаган муҳим жараён. Биз одатда йўл-йўлакай ёки қандайдир ишни бажариш давомида тамадди қиламиз. Бундай одат нимага олиб келишини яхши билсангиз керак — ортиқча вазнга! Таом қабул қилишга доир режа тузинг ва  унга тамадди қилиш жараёнларини ҳам қўшинг. Очлик ҳисси пайдо бўлиши билан ўзингизга "Мен албатта тамадди қиламан, фақат белгиланган вақтда", деб айтинг.

5. Кўпроқ сув ичинг

Биз сувсиз юраверишга ўрганиб қолган эканмиз, организм уни еган таомимиздан ажратиб олишни ўрганган. Бу нимага олиб келишини англаётгандирсиз? Биз кўпинча очлик ҳиссини ташналик билан адаштирамиз. Кейинги сафар енгил очликни ҳис қилганингизда бир пиёла сув ичинг. Шунда ҳам очлик ҳисси тарк этмаса, унда тамадди қилиб олишингиз мумкин.

Фото: Allday2.com

6. Таомнинг ярмини ўзингиз билан олиб кетинг

Ресторан ёки кафеда буюртма қилган овқатингизни иккига ажратиб, ярмини ўзингиз билан бирга олиб кетишга одатланинг. Фақат бу ишни овқатга қўл уришдан олдин амалга оширинг, акс ҳолда, ўзингизни тиёлмай қолишингиз мумкин. Официантдан контейнер олиб келишни сўранг ва дарҳол таомингизни ярмини унга солиб қўйинг. Шунда овқатни охиригача емаганингиз учун виждонингиз қийнамайди, организмингиз эса ўзи учун етарли таом билан қаноатланади.

7. Баъзан айёрлик қилиш керак

Севимли егуликлар ёки ширинликлардан тийилиш жуда қийин. Боз устига, парҳез вақтида организмингиз шусиз ҳам кучли стрессга йўлиқади. Ўзингизга бироз ширинлик ейишга изн беринг, лекин уйда эмас. "Уй-егулик-роҳат" занжирини узиш керак.

Агар музқаймоқ егингиз келса, энг яқин орадаги кафега боринг ва кичик порцияда музқаймоқ олинг. Шунда миянгиз егуликни уй билан боғламайди, сиз эса қай даражада ширинлик егингиз келаётганини бунинг учун кўчага чиқишга тайёр ёки тайёр эмаслигингизга қараб текширишингиз мумкин бўлади.

Фото: Allday2.com

8. Реал мақсадлар қўйинг

Соғлиғингизга зиён етказмай, уч ойда 30 кг вазн ташлай олмайсиз. Муваффақиятни кийим ўлчами билан баҳоламанг. Яхшиси зарарли одатлардан қутулиш ва тўғри овқатлана бошлашни, организмингиз учун қайғуришни мақсад қилинг. Бу узоқ ва машаққатли усул. Кенг кўламли мақсадлар ярим йўлда ундан воз кечишга мажбур қилиши мумкин. Шошилманг, кичик қадамлар билан ҳаракат қилинг, орқага қараганингизда эса қанчалик кўп ютуққа эришганингизни англайсиз.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!