Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Пиёз беназир шифокор

Cана : 05-04-2018   /   Маслаҳат, Саломатлик   /   кўрилди: 374

 

Пиёз –
энг кўп тарқалган ва кундалик зарур сабзавотэкини. Мамлакатимизда пиёзнинг 20 дан ортиқ тури ўсади.

Мотор пиёзи деб аталувчи наботот намунасини тоғликлар қадим замонлардан бери юксак қадрлашади. Ўсимликнинг пиёзбошисида органик кислоталар, фитонцидлар ва бошқа унсурлар жамланмаси бор. Мотор пиёзи нафақат тансиқ неъмат бўлибгина қолмасдан, халқ табобатида ўпка касалликларини даволашда, ниҳоятда озиб кетишда мадад берувчи восита сифатида ҳам фойдаланилади. Мотор пиёзли таомлар кўнгилочар, ейишли бўлиб, таомнинг тез ҳазм бўлишига ёрдам беради, ичак йўлини равон қилади ва танага қувват бағишлайди.

Бош пиёз муҳим озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. Бош пиёз таркибида 0,05 % эфир мойи, 14-17 % қуруқ моддалар, 8,5-12 % қанд, 10-12 % гача аскорбин кислотаси, шунингдек А, В1, В12дармондорилари, лимон ва олма кислотаси мавжуд. Бош пиёз шифобахшлик ҳусусиятига ҳам эга. Артеросклероз, қон босими, ошқозон-ичак яраси, ичак касалликларида ундан профилактика, шунингдек томоқ оғриғи, грипп ва шамоллашни даволашда яхши муолажа восита сифатида фойдаланилади.

Сармсоқ – қадимий сабзавот экинлари сирасига киради. Таркибида 200 дан зиёд фойдали моддалар бор. Шунингдек қанд, С, В дармондорилари, эфир мойи, фитонцидлар ҳам мавжуд. У озиқли моддаларнинг кўплиги жиҳати билан пиёз ҳамда бошқа сабзавот экинларидан бирмунча устун туради. Саримсоқ таркибидаги учувчан эфир мойи унга ўзига хос ўткир ҳидберади. Овқатни мазали қилади, тиббиётда, ветеринарияда ҳамда халқ табобатида кенг фойдаланилади. Сўнгги кашфиётлардан бири саримсоқни мунтазам тановвул қилиш юрак хуружининг олдини олишини тасдиқлади. У қон таркибидаги зарарли холестерин миқдорини камайтириб, уни фойдаси билан тўлдиради.

Каноп уруғи. Таркибида Омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. У шамоллаш ва кўкрак саратонининг олдини олади.

 

 

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!