Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. ЧАКАНДАНИНГ ФОЙДАЛИ ВА ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

ЧАКАНДАНИНГ ФОЙДАЛИ ВА ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Cана : 07-04-2018   /   Маслаҳат, Саломатлик   /   кўрилди: 567

Чаканда шифобахш ва даволовчи хусусиятларга эга. Шу боис чаканда халқ табобати ва анъанавий тиббиётда кенг қўлланилади.

 

У инсон учун жуда фойдали мева саналади. Таркибида инсон организми учун фойдали бўлган кўплаб витамин, минераллар ва бошқа моддалар мавжуд.

Янги узилган чаканда таркибида 2,8-7,8 % ёғ, аскорбин кислота (С витамини), каротин (А провитамин), В1, В3 витаминлари, каратиноидлар мавжуд. Чаканда меваси энг яхши витамин ташувчи саналади. Унинг пўслоғида шиш (ўсма)га қарши восита сифатида клиникаларда қўлланиладиган серотин моддаси бўлади.

Чаканданинг фойдали ва шифобахш хусусиятлари оғриқни қолдиришда, яранинг тез битишида, тўқималарни даволашда қўлланилади.

Чаканда билан даволаш. Ҳазм қилиш органлари ва ошқозон касалликларида, турли авитаминозларда (витаминлар етишмаслиги касаллиги) чаканда ички органларга қўлланилади. Тери касалликларида, узоқ битмайдиган яраларни даволашда, гинекология амалиётида, шикастланган тери ва шиллиқ пардаларни даволашда чаканда мойи қўлланилади. Ревматизмда баргларидан тайёрланган компресс қўйилади. Мевасидан олинган мой тўқималарни тикловчи, янги эт битирувчи ва оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга.

Аҳоли ўртасида чаканда меваси, шарбати, сувли ва спиртли эритмаси, сироп шаклидагиси фойдаланилади.

Академик М. Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

х/б бошлиғи Ў.Исмоилова
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!