Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. Макарон маҳсулотлари озишга ёрдам берадими?

Макарон маҳсулотлари озишга ёрдам берадими?

Cана : 09-04-2018   /   Маслаҳат, Саломатлик   /   кўрилди: 191

Макарон маҳсулотлари истеъмоли семиришга олиб келмайди ва ҳатто озиш имконини ҳам берар экан. EurekaAlert канадалик тиббиёт ходимларининг хулосасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Олимлар 2,5 минг киши иштирок этган 30 тадқиқотни метатаҳлил қилишди, бу кишилар углеводларнинг катта қисмини макаронлардан олишган. Кўнгиллилар ҳафтасига уч марта паста ейишган, бир порция тахминан ўртача ҳажмдаги косанинг ярмини ташкил қилган. Уч ойдан кейин тажриба иштирокчилари ўртача 500 граммдан вазн йўқотишган.

Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, тадқиқот натижалари макарон маҳсулотлари парҳез билан уйғунлаштирилганда вазнни оширмаслиги ва ортиқча ёғларнинг тўпланишига сабаб бўлмаслигини кўрсатган. Бу маҳсулотнинг паст глимекик индекси билан изоҳланади. 

"Тадқиқот иштирокчиларнинг кўп бўлмаса-да вазн йўқотганини кўрсатган. Шу боис омма орасида тарқалган маълумотларга қарши ўлароқ, макарон маҳсулотлари соғлом парҳезнинг бир қисмига айланиши мумкин", - дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Жон Сивенпипер.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!