Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. ЛИМОННИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

ЛИМОННИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Cана : 13-04-2018   /   Маслаҳат   /   кўрилди: 435

Ўзбекистонда цитрус ўсимликлардан энг кўп етиштириладигани лимон ҳисобланиб, у энг қимматли шифобахш ва тетиклаштирувчи мевалардан бири. Мевасининг таркибида 2% га яқин шакар, 6-8% турли кислоталар (асосан лимон кислотаси), 1% дан кўпроқ пектин моддалари, 0,5% га яқин ҳар ҳил минерал тузлар, 60-90 мг С витамини, маълум миқдорда А, В12,РР витаминлари бўлади.

Мевалар ичида лимоннинг ўз ўрни бор. у ўзида флавоноид моддасини сақлайди. Флавоноид – вируслар, аллерген ва консергенларга қарши курашувчи ягона биологик модификатор ҳисобланади.

Лимоннинг энг яхши тури бу сап-сариқ ва йирик бўлганидир. Унинг ширини ўт (сафро) ажралишини тўхтатади, камқонликда наф беради. Ошқозон фаолиятини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари овқат ҳазм қилиш жараёнида ҳам фаоллик кўрсатади. Лимон ўзида 48.3% калий (мия ва нерв тўқималарини озиқлантиради), 29.9% калций (суяк ва тишларни озиқлантиради), 4.4% магний (қонда оқсилларни шаклланишида асосий рол ўйнайди) каби моддаларни сақлайди.

Шунингдек, лимон қондаги холестерин миқдорини камайтириб, соч тўкилишини олдини олади. Нордон лимон сепкилни йўқотади. Жигар ва ўт қопини яхши ишлашига ёрдам беради. Вирусли ва юқумли касалликларга қарши курашда тўлақонли лейкоцитларни шаклланишига кўмаклашади.

Лимонни кўпинча янгилигида чой билан ичиш яхши натижа беради. Лимонда қон босимини пасайтириш хусусияти мавжуд бўлиб, инсон умрининг узайишига ёрдам беради. Лимон семиз кишилар учун керакли мева. Чунки унинг таркибидаги С витамини ёғни энергияга айлантирувчи стресс гормонларининг ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Қон босими касалликларида артериал қон томирларини кенгайтириб, босимни меъёрда ушлаб туради.

Лимоннинг таъми ва хушбўйлиги руҳий зўриқишда самарали ёрдам беради. Лимон билан юз териси артилса, юз янада яхшиланади. Лимон шарбати организмдаги лимфатик тизимини тозалайди ва тери тўқималарини мустаҳкамлаб қон айланишини яхшилайди. Ҳомиладорлик вақтида лимон истеъмол қилиш боланинг суяк тўқималарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Лимон организмни тиқинлардан тозалаш, ҳазм қилиш фаолияти, қон айланиш, кўриш қобилиятини яхшилаш, иммунитетни кўтариш ва юқори нафас йўллари касалликларига ҳам даво.

Тиш оғриғи, милклар қонаши ва кариесда лимон шарбати билан оғизни чайқаш тавсия этилади. Ҳар куни уйқуга ётишдан аввал арчилган лимон пўсти билан тишлар ишқаланса, милклар мустаҳкамланиб, тиш ранги оқаради.

Лимонни даволашда қандай қўллаймиз? Лимон С витаминига бой эканини ҳаммамиз яхши биламиз. У организмдаги вируслар ва шамоллашлардан ҳимоя қилади. Шамоллаш ва томоқ оғриғида бир чой қошиқ асалга, битта лимон шарбати қўшилади, сўнгра бир стакан сувга аралаштириб, ҳар 2 соатда ичиб турилади. Шунингдек яримта лимонга бир бўлак саримсоқ пиёз қўшиб асал билан истеъмол қилинса ҳам бўлади. Олча шарбати, лимон шарбати ва сувни ҳар соатда ичиб туриш систит касаллигида самарали ёрдам беради. Иситмани туширишда лимон шарбатига қайноқ сувни аралаштириб ичиш ёрдам беради. Болалар шамоллашида иситмани туширишда 2 дона лимон бўлагини олиб баданга яхшилаб суртиш самарали ёрдам беради.

Лимон шарбати таркибидаги С витамини тошмаларни камайтиради ва изини йўқотади. Шунингдек бу ичимлик ичакларни тозалайди, юз териси рангини яхшилайди. Лимонли сув организмдаги ҳамма ортиқча суюқликларни чиқаради. Айниқса буни тонгда бажариш жуда фойдали – бу ўзингизни енгил сезишга ва кун давомида ишларингиз серунум бўлишига ёрдам беради. Оч қоринга ичилган нордонлаштирилган суюқлик метеболизмни тезлаштиради, бу эса ўз навбатида ҳеч қандай қийинчиликларсиз тез озишга ёрдам беради.

Саратон касалликлари организмда кислоталиликнинг кескин ошиши оқибатида пайдо бўлади. Лимонли сув кислота таъсирини камайтирувчи ишқор ҳисобланади. Шунинг учун бу ичимликдан оч қоринга бир пиёла ичиш жада фойдалидир. Бундан ташқари лимонли сув меъда қайнашидан азият чекувчиларга ҳам ёрдам беради.

Академик М. Мирзаев номли

боғдорчилик, узумчилик ва виночилик

илмий-тадқиқот институти

Жиззах илмий-тажриба станцияси

х/б бошлиғи Ў.Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!