НАЪМАТАК – ДОРИВОРЛАР ХАЗИНАСИ

 

Қиш фаслида дармондорилар камайиб, одам камқувват, турли касалликларга, хусусан шамоллашга мойил бўлиб қолади.

Иммунитетни кучайтириш, саломатликни сақлаш мақсадида шифокорларга мурожаат қилиб, айрим қиммат дорилардан муолажа ола бошлаймиз.

Сотиб олинган дорилар яхши чиқса хўп-хўп, самарасиз, фойдасиз бўлса додингизни кимга айтасиз? Бундай пайтда қуёшли диёримизнинг исталган жойида ўсадиган, дармондориларга бой – наъматак ёрдамга келади. 1 литр сувга 15-20 дона қуритилган ва ювиб тозаланган наъматакни солиб 20 дақиқа давомида қайнатиб тиндирилгандан сўнг уйқудан 30 дақиқа олдин ва кейин ичилса шамоллаш ва грипга фойда беради.

Наъматак шифобахшлиги баробарида уруғидан ёғ ҳам олиниши билан қимматлидир. С витаминига бой бўлган дармондори сифатида дамламаси истеъмолқилинади.

Наъматак дамламасини тез-тез чой ўрнида истеъмол қилса инсон организмдаги шамоллаш тузларни ювиб чиқаради, буйрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Мевасидан холосас препарати олиниб йўталга қарши восита сифатида ичилади. Қуритиб сақланган меваларини чой ўрнида ишлатса ҳам бўлади. Ёз кунларида яхна ичимлик сифатида наъматакни истеъмол қилиш жуда фойдали.

 

Ўғилой Исмоилова

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 14-04-2018, 13:47
0
60

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига