Маҳсулотларни тўғри сақлашни ўрганамиз

 

Тўғри сақланган озиқ-овқат маҳсулотлари анча узоқ вақтгача сархиллигини йўқотмайди, тез айнимайди, бузилмайди, эскирмайди. Бунинг учун айрим қоидаларга риоя қилиш шарт.

Тўғралган пиёзни пластик бутилкага солиб музлатгичда сақлаш мумкин. Лекин бутилкага солишдан олдин пиёз қуруқ эканлигига ишонч ҳосил қилинг;

Қайси маҳсулотни хона ҳароратида, қайсиларини совутгичда сақлаган маъқул?

Хона ҳароратида: авокадо, ўрик, банан, цитрус мевалари, саримсоқ, киви, қовун, пиёз, шафтоли, олхўри, ананас ва картошка.

Совутгичда: олма, дуккаклилар, брокколи, карам, гулкарам, сабзи, селдер, гилос, маккажўхори, бодринг, қовоқча, узум, яшил баргли сабзавотлар, қўзиқорин.

  • Кўкатларни "гулдаста” шаклида сувга солиб, устини пакет билан ўраб, пастига резинка боғлаб, совутгичга қўйиш мақсадга мувофиқ. Шунда кашнич, райҳон, барра пиёз, петрушка каби ошкўклар кўпроқ вақт сўлимайди.
  • Пиёз билан картошкани бир жойда сақламанг — шундай қилинса, картошка тез эскиради. Пиёзни эса яхшироқ елвизак жойда 2-3 ойгача сақлаш мумкин.
  • Картошка ўсиб кетмаслиги учун ичига олма солиб қўйиш лозим.
  • Ёдингизда бўлсин, бир дона чириган олма қолган олмаларни ҳам бузиш хусусиятига эга;
  • Пишлоқ кесилган жойдан қуриб қолмаслиги учун ўша жойига озроқ сариёғ суртиб қўйинг. Кейин пишлоқни доимо совутгичнинг қоронғироқ жойларида сақлаш мақсадга мувофиқдир.
  • Маҳсулотларни шундай сақлаш керак: совутгич ҳарорати 5С ва ундан паст бўлиши лозим. Агар бундан юқори бўлса, озиқ-овқатларда зарарли бактериялар кўпайишига замин тайёр ҳисобланади.
  • Ярим ишлатилган маҳсулотлар ёки қолган овқатларни шиша герметик идишларда узоғи билан 3 кунгача сақланг.
  • Мева ва сабзавотларни аралаш ҳолда совутгичда сақлаш асло мумкин эмас.
  • Тез бузулувчи ва сут маҳсулотларини совутгич эшигининг ички томонида сақлаш мумкин эмас.
  • Гўшт ва денгиз маҳсулотларини совутгичнинг пастки бўлимларида сақлаш керак.
  • Агар ҳозирнинг ўзида ишлатиш ниятингиз бўлмаса, мева-сабзавот ва гўштни ортиқча тўғраб кейин совутгичда сақламанг. Бундай қилинса, озиқ-овқатлар тез бузилади.
  • Банан "оёқчалари”ни плёнка билан ўраб қўйсангиз, 3-4 кунгача яхши сақлашга эришасиз.
  • Сельдер ва брокколи карамини зарқоғозга ўраб сақлаган маъқул.
  • Пластик идишларга қараганда, озиқ-овқатларни сақлаш учун шиша идишлар маъқулроқдир.
  • Совутгичда бирон маҳсулот бузилса, ҳиди ва моғор узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Бундай вазиятдан қочиш учун совутгични тез-тез ювиб турган маъқул.
  • Помидорларни целлофан халтачаларда сақламанг. Чунки полиэтиленга "ўралган” помидор тезроқ чирийди.

 ҲАДИЙЧА тайёрлади

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16-04-2018, 15:17
0
22

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    18+
    Юқорига