1 дақиқада ухлаш усули

Агар 1 дақиқада уйқуга кетишни истасангиз, қуйидаги маслаҳатга амал қилинг, бунда сизга уйқу дори ҳам, бир стакан сут ҳам керак бўлмайди, дейди «Sunday-time.ru» нашри.

 

Тўшакда у ёқдан бу ёққа тўлғаниш, тез-тез соатга кўз ташлаш, сиздан бошқа ҳамманинг ширин тушлар кўраётгани ҳақидаги ўйлар сизга ҳам бегона бўлмаса керак. Гарвард университети битирувчиси, интеграл медицина мутахассиси Эндрю Вайля «Барча уйқу келтирувчи дориларни бир четга улоқтиринг ва бу ҳақда қайғуришни бас қилинг», дейди. У ўйлаб топган усулнинг номи «4-7-8 Breathing Technique» бўлиб, у қондаги кислород ва диоксид углеродни меъёрда ушлаб туриб, «табиий транквилизатор» ўрнини босади. Шундай қилиб, бурнингиз орқали нафас олинг, нафас олиш жараёнида тўртгача сананг ва тўхтанг, кейин санашда давом этиб, саноқ еттига етгунча нафас олмай туринг, саккиз деб оғзингиз орқали нафас чиқаринг. Нафас олмай турган етти сония давомида ўпкангиз кислородга тўлади ва томирларда қон айланиши яхшиланади, натижада сиз ўзингизни хотиржам ҳис қиласиз. Бу машқни бир неча мартоба такрорлашингиз мумкин. Балки бу усул кимгадир самарали таъсир кўрсатмас, аммо уни такрорлаш сиздан ҳеч қандай куч-қувват сарфлашни талаб этмайди, уйқу дори ичгандан кўра табиий йўл билан ухлаш соғлигингиз учун фойдалидир.

Manba: kema.uz

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13 06 2018 йил
0
202

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига