Даҳога айланмоқчимисиз? Бу 33 та сайт сизга ёрдам беради

Тадбиркор Томас Оппонг Medium’даги қайдида ақлий қобилиятларини ривожлантириш истагида бўлганлар учун 33 та сайтни тўплаган. Улардан бир қисмидан фойдаланиб кўринг ва самарали эканига гувоҳ бўлинг. Бу ҳақда Xabardor.uz сайти ёзмоқда. 

Фото: Fotolia

Интернетнинг янги билимлар манбаи сифатидаги аҳамияти тобора ортмоқда. Оксфорд профессори китобларини ўқиш шарт эмас, ахир айнан шу профессор ўз билимлари билан бўлишиш учун онлайн курслар ўтказаётган бўлиши ҳам мумкин.

Таълим берувчи сайтлар тобора кўпайиб бораётгани кичик муаммога айланмоқда. Уларнинг ҳар бири ўнлаб, баъзида юзлаб курслардан иборат эканини ҳисобга оладиган бўлсак, қай бири фойдалилигини англаб олиш мушкул. Тадбиркор ва блогер Томас Оппинг томонидан саралаб олинган билим берувчи сайтлар қуйидагилардан иборат.

Диққат: ушбу сайтларнинг кўпчилигида маълумотлар инглиз тилида берилган.

BBC  Future — замонавий дунё тўғрисидаги мақола ва видеолар агрегати.

99U — Самарадорлик, ўз-ўзини шакллантириш ва етакчилик тўғрисидаги YouTube-канал.

YouTube EDU —YouTubeнинг билим берадиган видеолар тўпланган бир қисми.

WikiWand — "Википедиянинг” кўпроқ ўйлаб ишланган ва функционал интерфейси (шарҳ).

The long read (The Guardian) — The Guardian нашриётининг ўйлантирувчи репортаж ва лонгридларга бағишланган бўлими.

TED — ўз тажрибаси билан ўртоқлашувчи машҳур одамлар видеолари.

iTunes U — етакчи университетлар маърузаларига бағишланган iTunes бўлими.

Insightful Questions —  Redditнинг интеллектуал баҳсларга аталган бўлими.

Cerego — сизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларингиздан келиб чиқиб, билим олишни режалаштирадиган хизмат.

University of the People — турли мутахассисликлар бўйича курслар таклиф этадиган бепул онлайн-университет.

Open Sesame — курслар билан савдо қилувчи майдон.

CreativeLive — ижодий мутахассисликлар бўйича дунё экспертларидан бепул курслар.

Coursera — дунёнинг машҳур университетларининг юзлаб курсларига эга бўлган сайт.

University of Reddit  —Reddit фойдаланувчилари ўз билимлари билан ўртоқлашадиган бўлим.

Quora — бу сайтда турли - бизнесдан тортиб комиксларгача оид саволларингизга жавоб топилади.

Digital Photography School — фото олишни ўргатишга бағишланган мақолалар мавжуд бўлган сайт.

Umano —  одамлар томонидан овоз берилган мақолалар аудио ёзувига эга йирик тўплам.

Peer 2 Peer University — очиқ маърифий лойиҳа.

MIT Open CourseWare —Массачусетс технологик университетининг бепул курслари.

Gibbon — ўргатувчи плейлистларни тузишни ўргатувчи сервис (шарҳ).

Investopedia — сармоялаш, молия бозори ва шахси молия бўйлаб ўйнашни ўргатадиган сайт.

Udacity — техника йўналишидаги онлайн курслар.

Mozilla Developer Network —веб-ишланмалар билан шуғулланишни ўргатадиган сайт.

Future Learn — етакчи университетлардан бепул онлайн-курслар.

Google Scholar — илмий адабиётлар  - китоб, мақола ва журналлар бўйлаб излаш.

Brain Pump — ҳар куни бирор янги нарса ўрганиш жойи.

Mental Floss — турли соҳалардаги билим даражасини аниқлаш учун тестлар.

Learnist — экспертлар томонидан танланган контент ёрдамида ўрганиш.

DataCamp — маълумотлар илми тўғрисида онлайн-қўлланма ва курслар.

edX — турли университетлардан онлайн-курслар.

Highbrow — почтангизга ҳар куни юбориладиган кичик курслар.

Coursmos — тез-тез чалғийдиганлар учун қисқа курслар.

Platzi —дизайн, маркетинг ва дастурлаш бўйича онлайн-сабоқлар.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 18 06 2018 йил
0
82

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига