Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Маслаҳат
  3. Тез ухлаб қолишнинг илмий йўллари

Тез ухлаб қолишнинг илмий йўллари

Cана : 01-10-2018   /   Маслаҳат, Саломатлик   /   кўрилди: 78
Самарали ишлашингиз учун уйқуга тўйишингиз керак, лекин агар сиз вақтингизни ухлашга сарфласангиз, унда ишларингизни бажаришга улгура олмайсиз – бир қарашда бу муаммонинг ечими йўқдек кўринади.

Статистик маълумотларга кўра, бизнинг замондошларимиз ўтган асрдагиларга қараганда уйқу учун бир соат кам вақт ажратар экан. Ва бу руҳий ва жисмоний саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг асосий сабаби ҳисобланади.

Олимлар бизга бироз бўлса-да кўпроқ ухлашга ёрдам берувчи бир неча оддий усулларни тавсия қилмоқда.

Ухлаш хонасидаги чироқни ўчиринг

Агар сиз миянгизни чироқнинг ёруғлиги ёрдамида қийнасангиз, у ухлай олмайди. Айниқса унда кундузги чироқ норозилик туғдиради.

Қўл телефонингизни узоқроқ қўйинг

Гаджетларнинг экрани – уйқусизликнинг ҳақиқий омиллари. Пикселларнинг лип-лип ўтиши ва бутун кеча давомида ундан чиқадиган ахборотлар оқими сизни уйқудан маҳрум қилади ёки ҳеч бўлмаса уйқуга кетиш жараёнини анча узайтиради.

Қаҳва ичишни ташланг

Албатта, эрталаб ичилган қаҳва сизни ярим соатга тетиклаштиради. Лекин кофеин миядаги мелатонин миқдорига таъсир кўрсатади. Шунинг учун қаҳва ичиш одати ухлай олмасликнинг сабабига айланади.

Уйқуга кетишни таомилга айлантиринг

Такрорланувчи ҳаракатлар мияда уйқуга кетиш одатини шакллантиради. Шунинг учун бир нечта оддий ҳаракатлар ўйлаб топиш ва ҳар куни ухлаш вақти келганда уларни амалга ошириш самара беради.

Бошингизни совуқда, оёқларингизни эса иссиқда тутинг

Хонанинг салқин, тоза ҳавоси ва оёқларга қўйилган илиқ грелка уйқу учун зарур шароит яратади.

Кўпикли ванна қабул қилинг

Хушбўй тузлар ва тинчлантирувчи кўпикли ванна мушакларни бўшаштиришга, кўпинча уйқусизликнинг сабаби ҳисобланадиган тарангликдан қутулишга ёрдам беради.

Яхши нарсалар ҳақида ўйланг

Ухлаш олдидан ўзингизга куннинг омадсиз лаҳзалари ёки ҳаётингиздаги барча машъум хатолар ҳақида ўйлашни тақиқланг. Яхшиси, кучукчалар ёки шунга ўхшаш ёқимтой нарсалар ҳақида ўйланг.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!