Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жиззах шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жиззах шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида Жиззах шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида Жиззах шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази директори, шаҳар тиббиёт бўлими бошлиғи ва бошқа соҳага оид мутасаддилар иштирок этдилар.
Сайёр қабулда фуқаролардан 30 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг кўп қисмини фуқароларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ташкил этди.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаатига мутахассис ва мутасаддилар билан маслаҳатлашиб, зарурий ёрдам кўрсатилди.
Баъзи мурожаатчилар шу куннинг ўзида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаси бўйича уларга вилоят ва Республика даволаш муассасаларида бепул даволаниш учун ордерлар тақдим этилади.

– Соғлигим борасида анчадан буён ўйланиб юрган муаммомга насиб қилса ечим топдим. Бошқарма бошлиғи тавсияси билан менга Республика уралогия марказига даволаниш учун ордер берадиган бўлди. Албатта бундай ғамхўрликдан миннатдорман. – дейди Маданият маҳалласида истиқомат қилувчи Акрам Бутунбоев.


Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати