Мустақиллик тароналари Термиз шаҳар бўйлаб янграмоқда

Бахт... Қувонч... Шодлик.... Тантана.... Байрам.... Бу сўзларни узоқ давом эттириш мумкин. Бу шунчаки сўзлар ҳам эмас, дилдаги самимий туйғулардир.... Буларнинг барини 2 сўзда ифодалашга ҳаракат қилайлик. Мустақиллик ва тинчлик. Юртимизда тинчлик ҳукумрон экан биз шодон куй-қўшиқлар айтиб рақсга тушамиз....Юртимизда Мустақил экан, биз келажак ҳақида орзулар қиламиз. Мана шундай тинч ва мустақил юртни - Ўзбекистон дея жаннатга қиёс қиламиз.

Жаннатмакон ўлкамизда бугун катта тўйга тайёргарлик ишлари қизғин кечмоқда. Бу қутлуғ айём - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги юртимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланади. Шу жумладан, Республика маънавият ва маърифат Маркази Термиз шаҳар ташаббуси биланЎзМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Термиз шаҳрининг маҳаллаларида ва аҳоли гавжум ҳудудларда "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида қатор тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бугунги тадбир Термиз шаҳрида жойлашган 6-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Йиғилган тадбир ташкилотчилари томонидан муситақиллик йилларида амалга оширилаётган ишларимиз, келажак режалар ва юртимизда халқ учун яратилаётган чексиз имкониятлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди. Тадбирда Маънавият ва маърифат Маркази Термиз шаҳар бўлими раҳбари О.Худойқулов, ЎзМТДП вилоят Кенгаши ходимлари Н.Шайдуллаева ва А.Машрабов, Термиз шаҳар "Мурч бобо” жомеъ масжид имом ноиби А.Норқобилов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакили шоир Қ.Абдулла ҳамда Термиз шаҳар маданият уйи бадиий раҳбари З.Назарова иштирок этдилар.

-Нуронийларимиз доим шундай дейдилар: "Юк кўтарган одам,

албатта, юзага чиқади". Дарҳақиқат мен ҳам 2016 йил бир гуруҳ тенгдошларим қатори фан, таълим, соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан мукофатландим. Мана шундай рағбат ва ғамхўрликлар биз ёшларни келажакка бўлган ишонч ва интилишимизни кучайтиради. Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатимизни оширади. Бизни доимо янги мақсадлар ва янги марралар сари ундайди. Мен Мустақилликнинг фарзанди эканимдан доим кўксимда ғурур, ифтихор ва шукроналик билан яшайман. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этаман, дейди тадбир иштирокчиси, ЎзМТДП вилоят Кенгаши ёшлар масалалари бўйича етакчи мутахассис Азиз Машрабов

 

Одамлар юзидаги табассум, бугунги кунидан мамнунлик ҳисси борлигини ифодалаб тургандек гўё. Бу туйғулар қалбимизда Мустақиллик деган улуғ неъматнинг қадрига етишимиз, барчамизнинг инсоний фарзимиз эканлигини такрорлайди, назаримда. Ахир тинч юртга ярашади куй-қўшиқлар, байрамлар! Тадбир якунида бугунги кунидан бахтиёр маҳалла нуронийлари "Мустақиллигимиз абадий бўлсин, Тинчлигимизга кўз тегмасин!” дея қўлларини дуога очишди.

Sangzor.uz мухбири

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 09 08 2017 йил
0
404

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига