Жиззахда зарарли чигирткаларга қарши курашиш бўйича махсус тактик-ўқув машқида қандай ишлар амалга оширилди?

Жиззахда зарарли чигирткаларга қарши курашиш бўйича махсус тактик-ўқув машқида қандай ишлар амалга оширилди?

Ўсимликнинг ривожланишида нафақат об-ҳаво ёки табиат инжиқликлари, балки, ҳашоратлар ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ана шундай зарарли ҳашоратлардан бири бу – чигирткалардир. Айни кунда экин далаларида чигирткаларнинг кўпайиши қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавфни юзага келтиради.

Шу боис юртимиз ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказиш тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Абдурахманов хабар берди.

             

Хусусан, Жиззах вилоятининг Фориш тумани марказидан 40 км узоқликда жойлашган “Ухум” ҚФЙ ҳудудида “Зарарли чигирткаларга қарши курашиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Дастлаб, машғулот иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Ўсимликларни химоя қилиш илмий тадқиқот институти чигирткаларни ўрганиш лабораторияси мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги майдонларида зарарли чигирткаларнинг турлари ва ўзига хос хусусиятлари, уларга қарши курашишнинг самарали усул ва воситалари, кимёвий эритмаларни тайёрлаш ва ишлатиш хавфсизлик қоидалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш қуйи давлат тизими хизматлари куч ва воситалари, чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш экспедициясининг махсус техникалари жалб этилган ҳолда зарарли чигирткаларга қарши ишлов бериш жараёни бошланди.

2021 йилда вилоят бўйича зарарли чигирткаларни 80 минг гектарда тарқалиши ва кимёвий ишлов ўтказилиши башорат қилинган бўлиб,  уларга қарши кураш тадбирлари бўйича иш дастурлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, бў йилги кураш тадбирларини муваффақиятли ўтказиш бўйича техника, ёқилғи мойлаш материаллари ва кимёвий воситалар заҳираси тўлиқ яратилган.

Бугунги кунда Фориш туманида зарарли чигирткаларни 14 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланган бўлиб, шундан 12, 205 гектар майдонга кимёвий ишлов берилди. Бунинг учун 13 та Махсус техника ҳамда 60 нафар мутахассис ва кўнгиллилар ёрдамидан фойдаланимоқда.

Чигирткаларнинг Ўзбекистонда тарқалган турлари ичида энг хавфлилари Осиё, чўл ва марокаш чигирткаси ҳисобланади. Чигирткалар айниқса узоқ масофалардан учибкелиб, тўсатдан ёпирилиб, экинларни нобуд қилиши билан хавфлидир. Чигиртка личинкаларининг тўсатдан озуқа қидириб, маълум йўналишда ҳаракат қилади ва ўз йўлида учраган кўкатларни еб битиради. Тарихий манбаларда қайд этилишича чигиртка бундан 8 минг йил олдин ер юзида пайдо бўлган. Дунё бўйича ҳисоблаганда чигиртканинг 7 мингга чқин тури мавжуд. Чигиртка тўхтамасдан соатига 16 км/соат тезликда, ердан 200-300 метр баландликда 300 км масофани босиб ўта олади. Чигиртка учмаган ҳолатда кунига 15-20 масофани босиб ўтади. Битта чигиртканинг ўртача вазни 2 граммни ташкил этиб, бир кунда у ўз вазнига тенг кўкатни еб битиради. Оммавий равишда кўкатларни еб бошлаганда 100 тоннадан зиёд кўкатни еб биритиши мумкин.