«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан Жиззахдан педагогика ва солиқ ходимлари тақдирланишди

«Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан Жиззахдан педагогика ва солиқ ходимлари тақдирланишди

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Жумладан:

  • Абдураимова Норгул Сансизбаевна – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қонунчилик, ҳуқуқий тарғибот ва коррупцияга қарши кураш бўлими мудири;
  • Авазметов Бекпўлат Шеритмович – Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани молия бўлими бош юрисконсульти;
  • Жалолиддинов Камолиддин Шаробиддин ўғли – Андижон шаҳар 13-сон давлат нотариал идораси нотариуси;
  • Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич – Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси;
  • Муқимов Зиёдулло – Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий фанлар факультети ўқитувчиси, профессор;
  • Пардаева Феруза Неъматуллаевна – Жиззах шаҳридаги 22-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси;
  • Тангриев Ҳусан Шодиевич – Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош инспектори;
  • Урдушева Гулчеҳра Маматқуловна – Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси давлат солиқ катта инспектори;
  • Худойбердиев Хушнуд Ғайратович – ҳуқуқшунос, блогер;
  • Чориева Зарбиби Чориевна – «O‘zbekiston 24» радиоканали Ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири ўринбосари;
  • Юнусова Махпуба – Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 41-мактабнинг тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчиси;
  • Юнусова Гулнорахон Эргашалиевна – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Фарғона вилоят телерадиокомпанияси биринчи тоифали муҳаррири.

Мазкур кўкрак нишони «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони билан таъсис этилган.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.