Нима учун аёллар кўп гапиради?

Барчамизга маълумки, аёллар гаплашишни яхши кўришади. Сўнгги тадқиқотлар аёлларнинг бир кунда беш соат ғийбат қилишларини кўрсатди. Эркакларнинг асосий қисми эса кўп гапирадиган аёлларни ёқтирмайди. Айтиш жоизки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўзича ҳақ. Қуйида биз келтирадиган маълумотлар уларнинг табиати ва кўп гапиришга бўлган муносабатини ифодалайди ва аёлларни ҳам, эркакларни ҳам тўғри тушуниш имконини беради деган умиддамиз.

Эркаклар бирон нарса ҳақида ўйлаб олиш учун бироз вақт ёлғиз қолишга ҳаракат қилади. Аёллар эса, аксинча, фикр алмашиш ёки шунчаки ҳамдардлик тилакларини эшитиш мақсадида ўз муаммоларини дугонаси, онаси, опа-сингиллари ёки танишлари билан бўлишишни афзал кўради.

Агар аёлни ўзи кабилар билан суҳбатлашиш имкониятидан маҳрум қилсангиз, уни нафақат далда, куч, ҳиссий енгиллашишдан, балки ўз шахсиятининг бир қисмидан айирган бўласиз. Натижада у жазавали ва асабий бўлиб қолиши мумкин.

Эркакларнинг асосий қисми кўп гапирадиган аёлларни ёқтирмайди. Бунинг сабаби шундаки, эркаклар мияси аёллар одатда алмашадиган катта ҳажмдаги ахборотни қабул қилишга қодир эмас. Шунинг учун аёллар ишдаги ҳамкасбининг ёмонлиги тўғрисида қанчалик ҳиссиётларга берилиб гапирмасин, барибир эркаклар қулоқ солмайди, аксинча уларнинг зардаси қайнаб кетиши мумкин. Шунинг учун, азиз аёллар, ёдда тутингки, яқин кишингиз олдида ҳеч қачон ҳеч ким ҳақида ёмон гапирманг.

Минглаб йиллар давомида аёллар ғийбати эркаклар кулгуси нишони бўлиб келган. Гап шундаки, аёллар бош миясининг ҳар иккала ярим шарида иккита нутқ маркази мавжуд. Эркакларда эса, нутқ зонаси қатъий белгиланмаган бўлиб, бутун чап ярим шар ушбу функсия учун жавоб беради. Шунинг учун ҳам, болаликда қизлар тил маҳорати бўйича ўғил болалардан анча ўзиб кетади. Улар эса, ўз навбатида, физика ва математикада шубҳасиз иқтидорлироқ бўлади.

Бундан ташқари, аёллар мияси ўрганилганида, гапириш билан бир вақтда уларнинг эшитиш маркази ҳам ишлаши аниқланган. Бу хотин-қизларга бир вақтнинг ўзида ҳам турли одамларга гапириш, ҳам уларни эшитиш имконини беради. Эркаклар эса, бунга умуман қодир эмас ва гапираётган пайтида улар жимликни талаб қилади. "Гапимни бўлма!” деган жумла дунёнинг барча тилларида эркаклар томонидан аёлларга айтилади. Эркак киши учун гапини охиригача олиб бориш муҳим бўлса, аёллар учун шунчаки суҳбатда қатнашиш ва шу билан ҳамсуҳбатга эътибор билдириш муҳимдир.

Бундан хулоса қилиб, аёлларга бериладиган маслаҳат шуки, агар эркак киши билан яхши суҳбат қуришни хоҳласангиз, у гапираёт пайтида гапини бўлманг. Эркакларга маслаҳат эса, аёллар билан муносабатни йўлга қўйиш учун улар билан кўпроқ суҳбатлашинг ёки уларга ичидагини тўкиб солишга имкон беринг, зеро бу аёллар учун ўта зарур.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 07 08 2017 йил
0
518

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига