Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Муносабат
  3. “Биз коллежни танладик”: танганинг нариги тарафи

“Биз коллежни танладик”: танганинг нариги тарафи

Cана : 12-08-2017   /   Муносабат   /   кўрилди: 621

Умумий ўрта таълимнинг ўн бир йиллик бўлиши кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу ўзгаришларни қўллаб-қувватлаб кўп ёзилди. Таҳририятимизга келиб тушган икки мактуб бизни бошқа томон фикрлари билан ҳам қизиқишга ундади. Мақсадимиз – холислик. Хулоса чиқариш эса, сизга ҳавола.

коллеж-1http://kommersant.uz/wp-content/uploads/2017/07/kollezh-1-300x225.jpg 300w, http://kommersant.uz/wp-content/uploads/2017/07/kollezh-1-768x576.jpg 768w, http://kommersant.uz/wp-content/uploads/2017/07/kollezh-1-600x450.jpg 600w" sizes="(max-width: 800px) 100vw, 800px" style="box-sizing: border-box; border-width: 0px; border-style: initial; vertical-align: middle; max-width: 100%; height: auto;" />

"Кейинги пайтда фарзандларимиз учун яратилаётган шароитлардан бир она сифатида жуда мамнун бўламан. Айниқса, Ёшлар иттифоқининг ташкил топгани, унинг дастурида "Камолот”дагидек фақат иқтидорли ёшларни эмас, балки айнан эътиборсиз қолган ёшларни қамраб олиш кўзда тутилгани бир она сифатида менга ҳам қувонч, ишонч ва фахр туйғусини берди”,– деб бошлайди мактубини Тошкент шаҳридан Наргиза Фатулаева.

– Бироқ, юртимизда тезкорлик билан юз бераётган қувончли воқеалар билан боғлиқ ҳолатларнинг бири бирозгина ўйга ҳам толдиргани мактуб ёзишга ундади. Бу безовталик айнан мактаб таълимининг ўн бир йилга чўзилгани билан боғлиқ. Бу воқеани бошда кўпчилик ота-оналар каби олқишлаганим ҳам рост. Ўғлимнинг ҳужжатларини олиб коллежга топширмоқчи эдим. Дарҳол хабарни эшитиб  мактабда қолдиришга қарор қилдим”.

Яхши-да,– дейсиз буни ўқиб,– бола то етуклик даврига етиб олмагунча, маҳалладан, ўрганган муҳитидан ташқарига чиқмайди. Лекин Наргиза Фатулаева бу фикр оилавий муҳокамада "чидаш беролмагани”ни ёзади.

– Оиламиз билан мушоҳада қилиб кўрсак анчайин муаммоли вазият юзага келиб қолармикан деган ҳадик ҳам пайдо бўлди. Сабабини изоҳлашга ҳаракат қиламан.

 

quotes_miniБолани мактабдан эмас, онанинг қорнида пайдо бўлгандан тарбиялаб ўстирсангиз, у ҳар қандай ёшда ҳам, ҳар қандай вазиятда ҳам мустаҳкам ҳаётга тўғри йўл топади.

 

Тўғри, бундан тўрт-беш йил илгари коллежлардаги таълим ва тарбия аҳволи унчалик яхши эмасди. Ота-оналар болаларини ўқишга жўнатмас, ўқитувчилар уйма-уй юриб улар билан талашиб-тортишиб ўқувчини дарсга олиб келганларини ҳам гувоҳи бўлганман. Бироқ, кейинги охирги йилларда вазият анча ўзгарган эди назаримда. Аксарият ота-оналар фарзандининг касб эгаллашини, диплом олишини, бир эмас, бир нечта мутахассислик олишини ва имкон қадар ишга жойлашиб рўзғорга нафи тегаётганини тўғри англаб бошлаган эди.

Болаларнинг тарбиясичи?– хаёлан қаршилик билдирасиз нома эгасига. Энди балоғат ёшига етаётган фарзандларимизни коллежга ўтказиш уларнинг руҳиятига таъсир қилиб, тарбияси бузилишига омил бўлмаяптими? Мактубни ўқишда давом этамиз:

"Ҳозирги тезкор замонда ўғилдирки, қиздирки бешинчи-олтинчи синфда ҳаётнинг катта йўллари ҳақида тушунчага эга бўлиб бормоқда,– деб ёзади Н.Фатуллаева.– Қолаверса, тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, болани мактабдан эмас, онанинг қорнида пайдо бўлгандан тарбиялаб ўстирсангиз, у ҳар қандай ёшда ҳам, ҳар қандай вазиятда ҳам мустаҳкам ҳаётга тўғри йўл топади. Бугун коллежларда содир бўлаётган тартибсизликлар кеча оилада, боғчада ва асосан мактабда шаклланмадимикан, деган савол мени қийнайди”.

Нима ҳам дердик, "бола – бошидан” деган гап бор, шу жиҳатдан хат муаллифи фикрларида жон бор. Ўқишда давом этамиз:

"Хўп, болам мактабда қолиб ўн биринчи синфни ҳам тугатди дейлик, аммо унинг эртага олий таълимга кириб кетишига ким кафолат беради. Ахир ҳамма ўқувчи ҳам бир хил билим ололмайдику, фанда ген, инсоннинг физиологик имкониятлари, мия ривожланиши деган тушунчалар бор. Агар ўқувчи олий маълумот ололмаса, эртага коллеж дипломисиз ҳам қолади-ку. Унда унинг тақдири нима бўлади?”

quotes_miniКоллежни битириб турмушга чиқаётган қизларимизнинг қўлидан, ҳеч бўлмаганда, рўзғор учун зарур тикиш-бичиш, пазандалик, ҳатто оила аъзоларининг қон босимини ўлчаш, биринчи ёрдам кўрсатиш каби ишлар келишидан айниқса қайноналар хурсанд эди.

 

Н. Фатулаеванинг юқоридаги қарашларини бошқа бир нома эгаси – Қудрат  Шариповнинг фикрлари қўллаб-қувватлайди:

– Қизим эса буни аввалига тушунмасдан ўн бир йилликда қоламан деб туриб олди. Кейин унга: "эртага олий маълумот ололмасанг ким бўласан, ҳозир ҳамма оилалар дипломи бор қизни келин қилишни истаб қолган. Бу ҳаёт, турмушга чиққач оилага сенинг ҳам ҳиссанг керак бўлиб қолса ҳатто коллеж дипломинг бўлмаса қаерда ишлайсан. Қолаверса, коллежда ҳар тугул ҳунарли бўласан. Тикишни, дизайнерликни эгалласанг, тадбиркорлик қиларсан. Тиббиёт коллежига кирсанг, ишламасанг ҳам оилангга, қўни-қўшнингга фойданг тегади. Қандолатчиликни ўргансанг кондитер цех очасан. Бугалтерияга кирсанг, бирор фирмага ҳисобчи бўласанг. Ўйлаб кўр болам назаримда коллежни танлаганинг маъқул. Хўп омадинг келса кейин олий таълимга кирарсан. Кирмасанг ҳам касбинг бўлади.

коллежhttp://kommersant.uz/wp-content/uploads/2017/07/kollezh-300x225.jpg 300w" sizes="(max-width: 600px) 100vw, 600px" style="box-sizing: border-box; border-width: 0px; border-style: initial; vertical-align: middle; clear: both; display: block; margin: 6px auto 26px; max-width: 100%; height: auto;" />

Шунингдек, қизларнинг коллежни тамомлашлари лозимлиги ҳақидаги мулоҳазаларини асослаш учун яна бир далилни келтиришни лозим топибдилар. У ҳам бўлса, қизларимиз бир жойга келин бўлиб тушгач, ҳунарли, "эпли” эканликлари билан қайнона-қайнота дуосини олишларидир. Айтадиларку, қизинг сепли бўлмаса ҳам, эпли бўлсин деб:

"Коллежни битириб турмушга чиқаётган қизларимизнинг қўлидан, ҳеч бўлмаганда, рўзғор учун зарур тикиш-бичиш, пазандалик, ҳатто оила аъзоларининг қон босимини ўлчаш, биринчи ёрдам кўрсатиш каби ишлар келишидан айниқса қайноналар хурсанд эди. Ҳатто бир неча бор коллеж битирувчиларининг ҳунарли қизларидан келин танлашиб мақтанганларни биламан”,– ёзади Қ.Шарипов.

Бизнинг бутун борлиғимиз, ҳаётдан мақсадимиз – фарзандларимизнинг эртасини тўғри ташкил қилиш. Азиз ота-оналар, бу борада асло енгил ва шошилинч қарор қабул қилиб бўлмайди, шу сабабли, бу икки мактубдан қандай хулосага келишни ўзингизга ҳавола этдик. Ўзингиз каби, болалари тақдирини ўйлаб нома йўллаган бу икки ота-она фикрларини қандай баҳолайсиз?


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!