Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Муносабат
  3. “Андижонлик 23 яшар йигит милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилди” мақоласига расмий муносабат билдирилди

“Андижонлик 23 яшар йигит милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилди” мақоласига расмий муносабат билдирилди

Cана : 13-02-2018   /   Муносабат   /   кўрилди: 244
Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда "Андижонлик 23 яшар йигит милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолада келтирилган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди

Терговда тазйиқ ўтказилгандан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ҳолат Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилган. 

Маълум бўлишича, фуқаро Исмоилжон Балтабаев ўз аризасида 2017 йилнинг февраль ойида "Ҳаж”га бориши юзасидан ёрдам бериш учун Абдурахим Саттаровга 1 минг 700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пуллари ва фуқаролик паспортини берганлигини, лекин Абдурахим Саттаров турли баҳоналар билан зиёратга жўнатишга ёрдам бермасдан, пулларини ҳам қайтармаганлигини баён қилган. 

2018 йилнинг 22 январь куни соат 18.25 да фуқаро Абдурахим Саттаров тергов бўлимига чақиртирилиб, у билан суҳбат ўтказилганда, Исмоилжон Балтабаевдан 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пулларини қарзга олганини ва пулларни қайтариш учун Қозоғистон Республикасига бориб ишлаб келганлигини билдириб, Исмоилжон Балтабаевнинг фуқаролик паспортини тергов бўлими суриштирувчиси Ғ.Исмоновга қайтариб берган. 

Қўшимча терговга қадар текширув давомида фуқаро Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспортида 2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасига чиқиб келганлиги ҳақида қозоқ тилида ёзилган муҳр босилгани аниқланган. Муҳрнинг ҳақиқийлигини текшириш мақсадида, Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган ва шу куни соат 18.45 да Андижон шаҳар ИИБ биносидан чиқариб юборилган. 

2018 йилнинг 23 январь куни соат 04.00 да Андижон вилояти тез тиббий ёрдам шифохонасидан Андижон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан, Абдурахим Саттаров яшаш хонадонида кўп миқдорда "Димедрол” таблеткаларини ичиб олгани ва ҳушсиз ҳолда оила аъзолари томонидан шифохонага олиб борилгани маълум бўлган. 


Фуқаро Абдурахим Саттаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 

ЎзА 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!