Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Ишонч

Cана : 26-02-2018   /   Муносабат   /   кўрилди: 220
Яқинда танишимнинг Телеграмдаги саҳифасидан келган бир гап эътиборимни тортди: Америкада яшар эканман уларнинг тилидан ватанга муҳаббат ҳақида умуман эшитмайман, улар бу иборани фойдаланадиган сўзлари луғатидан деярли чиқариб бўлганлар. Лекин қилаётган ишлариорқали ватанларига бор вужудлари билан хизмат қиладилар. Беихтиёр бу фикр юртимизга  тадбиқ қилинганда қандай бўлиши  ҳақида ўйлаб қолдим. Бизда ҳатто болалар боғчасидаги болакай билан  ҳам, талабалару ишчилар билан ҳам Ватанга муҳаббат ҳақида суҳбатлашсангиз  соатлаб бу мавзуда суҳбатлашишлари мумкин, лекин амалда… 

Бундан 27 йил олдин бир инсон миллатининг ҳаёти, келажаги  учун шу қадар жон куйдирар, воқеалар ривожи эса уни Буюк Орзу ушалиш онларига тобора яқинлаштираётганини ич ичидан сезиб турарди. Унга бу Буюк Орзу сари қўрқмай илдамлашига яна бир сабаб бор эди, бу сабаб ўзи кўп марта таъкидлаганидай келажакка нисбатан кучли ишонч туйғуси эди, вақтлар ўтиб шундай авлодлар етишиб чиқишига комил ишонч билан ишонардики бу авлод унинг қилган ишларини муносиб тарзда қадрлаб, давом эттириши керак эди. Деярли ҳар бир мурожаатида бу туйғуни ажиб ҳаяжон билан  халқига таъкидлар экан бу ишонч нурини миллионлаб миллатдошлари қалбига етказа олди. Буюк Орзу ушалганда бир қўли билан табрикка қўл чўзиб иккинчи қўли кишанлашга тайёр турганлар, Халқнинг чекига Яратган томонидан битиб қўйилган табиий бойликларини осонликча қўлга киритишга ҳаракат қилганлар, миллат келажаги бўлмиш ёшларни, уларнинг онгини бутунлай бузиб манқурт қилишга жиддий бел боғлаганлар  топилди. Шундай таҳликали вазиятлардан бутун бошли давлатни талофатларсиз олиб чиқишида унга яна ўша ишонч далда бўларди. Ўша кутилган кунлар ўз нишонасини бера бошлади, ўзи таъкидлаганидай унинг фарзандлари дунёга Ўзбек номини танита бошлади.  Бутун дунё аҳли илмлар Астрономия, ҳисоб илми-ю тиббиётнинг тамал тошлари қўйилган юртда аждодларга муносиб бўлишга интилаётган ёшларнинг кўзидаги ишонч ўтининг алвон алангасига гувоҳ бўлишди. Бир пайтлар ўзбекларни ибтидоий ёввойи қабила деб атаган "Обрўли” зотларнинг авлодлари нафақат спорт балки фан олимпиадаларида ҳам Ўзбеклар билан баҳсларга ҳавотир билан чиқишга, уларни ўзларига жиддий рақиб сифатида кўришга мажбур бўла бошлашди.

 Ҳар бир ибтидонинг интиҳоси бор эканини ҳис қилиб турган Миллат Отаси Алпомишлари океан ортида туриб юрт мадҳиясини баралла куйлаётганларини кўриб, юрти келажаги ишончли қўлларда эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиб ич-ичидан Яратганга шукроналар қилди, Муқаддас Каъбатуллоҳ ичида кўзида ёш билан қилган дуолари ижобати учун бор вужуди билан шукр қиларди… Яратганнинг иродаси билан Халққа эркинлик берилган санадан чорак аср ўтиб ўша эркинлик сабабчиси бўлган Инсоннинг руҳи эркинликка чиқди, қилган хизматлари учун муносиб тақдирланишига комил ишонч билан фаришталар қуршовида яратган ҳузурига йўл олди.

Миллат Отаси халқига қиладиган ҳар бир мурожаатида бутун вужуди билан халқига, ёшларига суянишини маълум қилиб ёшларни бор кучи билан олға бошларди: "Сизларга айтмоқчиман, Президент сизларга айтяпти сизлар мани таянчим, суянчим, қўрқманглар, маррани катта олинг!”

Ҳар бир инсонда алоҳида фикр, алоҳида дунёқараш бор. Лекин барчанинг фикри  муштарак бўладиган бир ғоя борки бунга барча-барчамиз амал қилмоғимиз лозимдир. У ҳам бўлса Буюк Аждодлар руҳига, улар билдирган ишончни  оқлашга интилишдир. Тўғрисини тан олиш керак Юртбошимизнинг адолатли, қаттиққўл сиёсати шуни кўрсатдики охирги вақтларда қилинаётган баъзи ишлар Советлар тузумидаги кўзбўямачиликлар ҳали ҳануз талофатларсиз давом этиб келаётган экан. Баъзи ношукур кимсалар ўз чўнтакларини қаппайтириш йўлида ҳеч нарсадан, ҳаттоки халқ кўзига хас ташлашдай номаъқул ишга қўл урганларидан хабар топдик. Совет даври сарқити деб келинаётган иллатлар баъзи кимсалар томонидан иккиланишсиз қўллаб фойдаланиб келаётганликларининг гувоҳи бўлдик.

 Ҳурматли Юртбошимизнинг  ёшларга қилган мурожаатларини эшитиб гўё тарих қайталаниб, Яратган бизга ўзимизга келиб олишимиз учун яна бир имкон берганига кўпчилигимиз ич-ичимиздан иқрор бўлдик. Биздан талаб қилинадиган нарса эса  битта тинмай изланиш, халқ учун бор имкони билан хизмат қилиш. Бу эса эплаб бўлмас вазифа эмас аксинча инсон руҳияти омилидир.

Яқинда таниқли нашрлардан бири дунёдаги давлатларда коррупция даражасини ўрганиб уларнинг рўйхатини эълон қилди. Рўйҳатни АҚШ  ва Швейцария эмас, камтаргина Янги Зелландия бошқариб турганини ҳисобга олган ҳолда шуни айтиш мумкинки у ерда Ўзбекистоннинг тутган ўрни очиқчасига  шармандали аҳволда. Бунга асосий сабаб эса порахўр амалдорларда мансаб курсиси масъулият даражасидан кўра бойлик манбаининг дарчасидай кўриниб қолганида ва юртимиз бўйлаб кенг авж олган маҳаллийчиликка нисбатан ҳеч қандай жиддий чора кўрилмаганида деб ўйлайман. Инсон аввало халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўйсагина  барча муваффақиятлар сари илк шу билан бирга катта қадамни  ташлаган бўлади.

Танқид қилиш ҳамманинг қўлидан келади лекин ҳамманинг ҳам қилган танқиди таъсир кучига эга эмас. Болалигимда падари бузрукворимнинг оила даврасида айтган бир ривоятлари ҳали ҳам қулоғимда: Донишманд ҳузурига бир одам ўғлини олиб келибди ва унга ўғли ҳаддан ташқари кўп асал тановул қилишини айтиб ундан ўғлига танбеҳ бериб қўйишини сўрабди. Донишманд эса отадан 40 кундан кейин келишини илтимос қилибди, 40 кундан кейин келишганда эса болага одатдагидай насиҳат қилибди. Боланинг отаси кетар олди донишманддан нега бизни шу оддий насиҳат учун 40 кун куттирдингиз деб сўраганида шундай жавоб берибди:”Мен ўзим асални жуда яхши кўриб тановул қиламан. Биринчи марта келганларингизда 40 кундан кейин келишларингизни сўраганимдан муддао шу эдики ўзим 40 кун асал ейишни тўхтатдим ва 40 кундан кейин ўғлингизга насиҳат қилдим. Агар ўзим асал ейишни тарк қилмай туриб, насиҳат қилсам ҳеч қандай натижага эришмас эдик”.

Сўзим аввалида келтирган гапим билан океан орти мамлакатига нисбатан ҳавас ҳиссини уйғотиш фикридан йироқман. Инсонда ҳам маънавий, ҳам моддий эҳтиёжлар қондирилгандагина ўзини тўлақонли бахтли ҳис қилади.Одамзот фақат моддий эҳтиёжлар ортидан қолмай буни ортидан маънавиятдан узоқлашса нақадар аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Зеро ёшларга "маданият” узатаётган қўлларнинг орти қонга беланганини кўра олмоғимиз замоннинг долзарб талабидир.

Биз ёшлар баъзи бир камчиликларни танқид қилишдан олдин ё бошқа ривожланган давлатлардан қанча ортда қолганимизни ҳисоб-китоб қилгандан кўра бизга билдириб кетилган  ва билдирилаётган ишончни оқлаш учун шунчаки ҳаракат қилсакда, танқид қилишни эса ҳаёт тажрибаси бизга нисбатан анча кўпроқ бўлган инсонларга  қолдирсак ўйлайманки фойдалироқ бўлади. Ҳар бир ўтаётган вақт давомида,”Бу ҳатти ҳаракатларим билан Мен билдирилаётган ишончни оқлаяпманми?", "Бу ишимни Истиқлолимиз учун жон фидо қилган, халқимиз фаровонлиги учун жон куйдираётганан зотлар кўрганда  кўнгли тўлармиди?”, деган саволни ўз-ўзимизга берсак барчаси ўрнига тушарди. Шу юрт келажаги учун ким қайғуради деган саволга: "Нега мен эмас, нега мен шу юрт келажагига жон куйдирмаслигим керак?!” деган фикр билан яшасак нур устига аъло нур бўларди.  Шундай экан яратиб берилаётган мислсиз имкониятлардан қурбимиз етганича фойдаланишимиз биз учун ҳам фарз ҳам қарздир. Зеро Биринчи Юртбошимиз айтганларидай:"Давр бизники, Марра бизники!”                                           

                                                                                                                                          Сайфуллоҳ  Исмоилов                                                                                                      Тошкент. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!