Ахборот сайтларидаги «Кўчирмакашлик» қачонгача давом этади..?

 

Ёхуд «Sputnik» ва бошқа сайтларнинг тайёр материалларни кўчириб босаётгани, манбани кўрсатишни истамаётгани хусусида UzA.uz сайти ёзмоқда. 

«Кўчирмакашлик». Бу нима эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Ахир ҳаммамиз мактабда бунга гувоҳ бўлганмиз. Бу сўзнинг қўштирноқ ичига олингани бежиз эмас. Чунки бу аслида жуда хунук одат ҳисобланади.

Бу одат халққа ўз сўзини айтиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, керак бўлса, бир қадам олдинда юриб одамларни ортидан эргаштириши керак бўлган оммавий ахборот воситаларида рўй бераётган бўлса-чи? Минг афсуски, бу «жараён» ҳамон давом этмоқда. 

Бундай ҳолатлар авваллари газеталарда кўпроқ кузатиларди. Абзацлари алмаштирилган ҳолда бошқа муаллиф исми шарифи билан эълон қилинган мақолаларимизга боқиб меҳнатимизга ачинган ҳолларимиз кўп бўлган. Энди бу борада «улоқ» интернет нашрларга тегди.

«Sputniknews-uz.com». Бу сайт ижтимоий тармоқларда қилаётган чиқишларида «Спутник ҳеч ким айтмаганини айтади», деган иборани бот-бот ишлатади. Бу қанчалик ҳақиқат?

Ўтган ҳафтада ЎзАда «Сенатда оилавий маросимлар билан боғлиқ қарор қабул қилиндими?» сарлавҳали материал эълон қилинди. Айнан шу материал «Sputniknews-uz.com»да ҳам эълон қилинган. Бироқ манба кўрсатилмаган.

«Сенатда Омбудсман ҳисоботи эшитилди» сарлавҳали материал бўйича ҳам шу фикрни айтиш мумкин.

ЎзАда эълон қилинган «Сенат ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилади» сарлавҳали ахборот эълон қилинди. Бу ахборотни гарчи Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали аниқ манбасини, яъни ЎзАни кўрсатган ҳолда эълон қилган бўлса ҳам, «Sputniknews-uz.com» мазкур портални манба сифатида кўрсатган. Ҳолбуки, бу портал ўзи ахборот тайёрлаб тарқатмайди. 

«qalampir.uz» сайти ҳам мазкур материални манбасидан кўз юмган ҳолда кўчириб босган. «Uzreport.uz» ҳам бундай камчиликдан ҳоли эмас.

Ҳолбуки, мазкур сайтларда ишлаётган ҳамкасбларимиз битта ахборотни тайёрлаш учун қанча меҳнат қилинишини яхши билади. Тегишли жойга етиб бориш, мажлисда ўтириш, мутахассис билан гаплашиш, олинган маълумотлар асосида долзарб материал тайёрлаш... Албатта, анча вақт, куч сарфлашга тўғри келади.

Тайёр материални кўчириб босиш, бошқача айтганда ўзлаштириб ўз номидан эълон қилиш бировнинг меҳнатини оёқости қилишдан бошқа нарса эмас.

Материалларидан фойдаланишда манбасини кўрсатиш маданиятини «daryo.uz», «darakchi.uz»дан ўргансангиз ёмон бўлмасди.
Норгул Абдураимова, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 4-04-2018, 12:22
0
37

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига