Ўзбекистонда оилавий ажримлар камайганмиш! Бунга сабаб карантинми?

Ўзбекистонда оилавий ажримлар камайганмиш! Бунга сабаб карантинми?

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь – сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида жами 19 970 та оилавий ажрим қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага кам. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. 

Хабарда йиллар кесимида 9 ойлик оилавий ажримлар ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Унга кўра, 2017 йилда 23,6 минг, 2018 йилда 23,8 минг, 2019 йилда 23,6 минг, 2020 йилда 20,0 минг ажрим кузатилган. 

Ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2746 та, Андижон – 2271 та, Тошкент – 2074 та, Самарқанд – 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида республика бўйича 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда ўтган йилларга нисбатан ажримларнинг кам бўлиши бу билан боғлиқ вазият ўзгаргани ва оилалалар тинч-тотув яшай бошлагани билан боғлиқ эмас. Мамлакатда март ойидан бошлаб эълон қилинган карантин ва давлат идораларининг масофавий иш режимига ўтиши ажримларни кечиктиришга сабаб бўлган бўлиши мумкин.