Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Муносабат
  3. Отанг бозор – онанг бозор ёхуд бозор яхшими ё онлайн дўкон?

Отанг бозор – онанг бозор ёхуд бозор яхшими ё онлайн дўкон?

Cана : 09-03-2017   /   Муносабат   /   кўрилди: 884

 

Интернетдан илк харидни 2006 йили ziyouz.com домени ва хостинггига пул тўлаш билан амалга оширгандим. Илк моддий маҳсулот учун онлайн харидини бундан икки йил олдин смартфонимга ғилоф ва ҳимоя плёнкасини Ebay тармоғидан сотиб олиш билан бошлаганман.

Интернет орқали бирон маҳсулот сотиб олиш аввалига жуда қизиқ, арзон туюлади. Маҳсулотлар кўплигидан сизга нархи, сифати, қулайлиги жиҳатидан мос келувчи молни топгунча ярим кун кетади. Энди унинг тўлови ҳақида ўйлай бошлайсиз. Чет-элда дўстларингиз бўлса яхши-да. Уларга айтасиз. Карточкаларидан тушириб беришади. Сиз эса, бу ердаги уларнинг яқинларига нақд пул берасиз. Ёки ўзингиз «Orient Finance Bank», «Kapital Bank» ва «Ipak Yuli Bank»дан Виза ёки мастер карта очишингиз мумкин. Маҳсулот тўлови амалга оширилди, дейлик. Энди навбат сотувчиларнинг сизга ушбу маҳсулотни юборишларига келади. Баъзи интернет дўконлари маҳсулотни юбориш учун сиздан пул талаб қилмайди. Одатда юборилаётган давлатга кўра, бепул ҳолатда энг ками 15 кун, кўпи 70 кунда маҳсулот қўлингизда бўлади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида ўзим учун Англиянинг ASOS интернет дўконидан қўл соати буюртма қилдим. Шу куннинг ўзидаёқ дўстимнинг истагига кўра Хитойнинг Aliexpress интернет дўконидан ҳам қўл соатига буюртма бердим. ASOS интернет дўкони маҳсулотнинг қандай ўралиши, ўраш қутиси ўлчамлари, қайси куни қўлимда бўлишигача маълумотларни берди. Кўрсатилган санадан бир кун аввал (14 кунда) почтадан менга жўнатма келганлиги ҳақида хабар беришди. Каттагина қути. Аввалига кичкинагина қўл соати учун шунақа катта қути келадими, деб ҳайрон бўлдим. Уйга кириб очдим. Ичида маҳсулот ҳақида, агар маҳсулот зарарланган бўлса ёки сиз кутмаган мол бўлса, уни қандай қилиб қайтариб юбориш ҳақида маълумотлар ёзилган қоғозлар, кичикроқ яна бир соат қутиси бор эди. Унинг ичида ёстиқчага жойлаштирилган менинг соатим. Очдим, кўрдим, мен кутгандан-да ортиқ. Қоил, дедим. Буни Хитойдан соати келишини кутаётган дўстимга ҳам кўрсатдим.

http://davronbek.ziyouz.com/wp-content/uploads/2015/01/00001.jpg

Орадан 25 кун ўтса-да, дўстимнинг соати келмасди. Бир ой ҳам ўтди. Бу орада дўстим озроқ жиғибийрон бўлди. Унинг жаҳлини янада чиқариш учун "Энди Хитой Хитой-да, келмаса ҳам хафа бўлмайсиз-да”, деб ҳазиллашдим ҳам. Ва ниҳоят унинг соати ҳам келди. Кичкинагина ўрамда. Ўзингиз очинг, деб бериб юбордим. Йўқ, ҳаммаси яхши. Ўзи кутган соат эди у.

Э-почтамга келган Aliexpress эълонини кўриб ўтирсам, онаси келиб қолди. Қизимизга ҳам бирон нима буюртма берайлик, деб қўймади. Аёл кишини биласиз, бозорга кириб ҳам обдон танлайди. Керакли кийимни танлашига нақд икки кун кетди! Минг чиғириқдан ўтқазиб қуйидаги кийимларни буюртма қилдик:

http://davronbek.ziyouz.com/wp-content/uploads/2015/01/00000.jpg

Бир ҳафта ўтмасданоқ бошланди: "Дадаси, қачон келади?” "Ҳали-вери келмайди, онаси. Илҳақ бўлманг”. Бир ойгача шу аҳвол. Сўнг хавотирга ўтилди: "Дадаси, ўзи келармикан?” Икки ойга яқинлашаркан, ҳар тугул эсидан чиқди. Ҳафтасига бир марта сўрайдиган бўлди. Ўзим ҳам хавотирланиб қолдим. Буюртма берганимизга 60 кун, маҳсулот чиқарилганига 50 кун бўлди ҳамки, кийимларимиздан дарак йўқ. Бир-икки почтага кирдим – хабар йўқ. Интернетдан текширдим – хабар йўқ. 55-куни шикоят ёздим. Хитой сотувчи яна озроқ кутинг, деди. Ниҳоят 58-куни почтадан хабар келди. Чиқиб не кўз билан кўрайки, кичкинагина целлофан ўрам. Наҳотки, алдадимикан, биттагина иштоннинг ўзини юбордимикан? Уйга олиб келдим. Онасининг кайфи ўчди. Аста оча бошладик. Шукр-шукр, ҳаммаси бор. Лекин маҳсулот расмдагидек эмасди. Расмга қараб қалинроқ кийим кутгандик. Бу эса юпқагина экан. Шунисига ҳам шукр!

http://davronbek.ziyouz.com/wp-content/uploads/2015/01/00002.jpg

65 кун бўлди. Қизимнинг оёқ кийимчаси ҳали ҳам келмади. Келмасмикин-а? Лекин Хитойдан юборилгани аниқ-ку деган ўйлар билан юрган кунларимнинг бирида яна почтадан қўнғироқ бўлди. Яна ўша миттигина целлофан ўрам…

http://davronbek.ziyouz.com/wp-content/uploads/2015/01/00003.jpg

Хитой молининг саргузаштлари шу ерга келганда ниҳоясига етди.

Онасининг хулосаси: "Отанг бозор – онанг бозор экан. Абу Сахийдан қўймасин!”

Дарҳақиқат, бозорга етадигани йўқ.

  1. Бозорда ҳар доим чегирма бўлади. Камида 10 %. Онлайн бозорда "ака, озгина тушинг” деёлмайсиз.
  2. Бозорда маҳсулотни ушлаб кўрасиз, истаганингизча текширасиз. Онлайн бозорда тахмин қиласиз.
  3. Бозорда кийимни кийиб оласиз. Ўлчами тўғри келса, сизга ярашса, ёқса оласиз. Онлайн бозорда таваккал қиласиз.
  4. Бозорда ёнингизда шерик бўлади, ундан фикр сўрайсиз. Онлайн бозорда сиз кўрмаган ёки асли бўлмаган кишиларнинг мақтовларига чиппа-чин ишонасиз.
  5. Бозорда маҳсулот нуқсонли бўлса, кўриб қолсангиз ўша куниёқ, уйга бориб кўрсангиз, эртасигаёқ алмаштириб оласиз. Онлайн бозордан озроқ нуқсонли мол келса кўзингизни юмасиз.
  6. зорда ҳозир тўлаб, ҳозироқ маҳсулотни оласиз. Онлайн бозорда ҳозир тўлаб, молни 60 кундан сўнг оласиз
  7. озорда асосан сўмга савдо қиласиз. Онлайн бозор учун дўллўр керак, дўллўр
  8. озорда чертиб-чертиб оласиз. Аслида онлайн бозор ҳам бизнинг бозордек. Унда ҳам учар савдогарлар бор. Ҳамма ўз молини қимматроқ ўтказиш дардида. Кийим Хитойдан икки ойда келгунча, бизнинг бозорларда ўша маҳсулот сиз олган нархдан арзон бўлиб қолса ҳам ажабланманг
  9. Бозорда сотувчи сизни гўзал юз, юмшоқ муомала билан кутиб олади. Оила, бола-чақалардан сўрайди, баъзан чой таклиф қилади. Онлайн бозорда "ээ, ака, ярашди, қуйиб қўйгандек сизики, ҳўппа-ўзизики, мана ойнага қаранг. Нарҳими, сўраманг. От билан туя бўлармиди? Пулиз етмаса, кейин эшикка ташаб ўтўрасиз” дейдиган одам йўқ
  10. Бозор ҳамма учун очиқ. Унга кириш учун компьютер олиш, уни ўрганиш, интернетга уланиш, интернетни ўрганиш, онлайн бозорларни топиш, аъзо бўлиш, банкка бориш, кутиш, пул ташлаш, карточка очиш, бунинг учун банкка пул тўлаш, картани интернетга боғлаш ва яна бошқа лаш-лашлар керак эмас.

Нима дедингиз?

Давронбек Тожиалиев

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!