Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. ОАВ
  3. Якка тартибдаги тадбиркор. Тўлов терминалларини қўллаш

Якка тартибдаги тадбиркор. Тўлов терминалларини қўллаш

Cана : 13-02-2018   /   ОАВ, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 367

1-қадам. Тўлов терминалларини харид қилиш

Агар сиз якка тартибдаги тадбиркор сифатида савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғуллансангиз, савдо ва хизмат кўрсатиш объектига тўлов терминалларини ўрнатиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тўлов терминалларини ажратиш юзасидан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишингиз лозим.

Агар ўзингизда тўлов терминали мавжуд бўлса, у ҳолда хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тўлов терминалларига дастурий таъминотни ўрнатиш (банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимга уланиш) бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.

Эътибор беринг!

Мурожаатлар тижорат банкларида талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағини очган кундан бошлаб ёки тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим бўлган ҳолатлар вужудга келган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида юборилиши керак.

Тижорат банклари сизга тўлов терминалини ажратиш бўйича мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида тўлов терминалларини ажратиши лозим.

Агар сиз тижорат банкларига ўзингизда мавжуд бўлган тўлов терминалига дастурий таъминотни ўрнатиш юзасидан мурожаат қилсангиз1 ҳафта муддат ичида кўриб чиқилади ва тегишли дастурий таъминотлар ўрнатилади.

Сиз тижорат банклари билан тўлов терминалларини ижарага бериш юзасидан ёки уларни сотиб олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит ажратиш юзасидан шартномалар тузишингиз ёхуд улар билан лизинг шартномаси тузишингиз мумкин.

Эътибор беринг!

Агар сиз айланма маблағлар тақчиллигига дуч келаётган бўлсангиз тўлов терминалларини сотиб олиш учун тижорат банкларига сўровйўллаган ҳолда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи ставкаси бўйича имтиёзли кредитлар олишингиз мумкин.

Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон РеспубликасиАдлия вазирлигида2009 йил 27 июлда 1986-сонбилан рўйхатга олинган "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом.

2-қадам. Тўлов терминалларидан фойдаланиш

Тўлов терминаллари ўрнатилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиниши шарт.

Сиз савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида тўлов терминалларидан фойдаланиш тартибини билишингиз лозим.

Агар сизда ёлланган ходимларбўлса сотувчи-ходимни тўлов терминалларидан фойдаланиш тартиби билан таништиришингиз шарт.

Эътибор беринг!

Тўлов терминали техник ёки дастурий носоз ҳолатга келиб қолганда, бу ҳақда 1 кундан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон шаклда хабар беришингиз шарт.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сотувчи-ходимлари (масъул шахслар) томонидан тўлов терминалининг носозлиги баҳона қилиниб, банк пластик карточкалари орқали тўловлар қабул қилинмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Банк пластик карточкалари орқали тўловлар амалга оширилганда товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари асоссиз равишда оширилишига йўл қўйилмайди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!