Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. ОАВ
  3. Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш

Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш

Cана : 23-02-2018   /   ОАВ, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 755

1-қадам. Ҳужжатлар тўпламини шакллантириш

Тадбиркорлик субъекти дастлаб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса олиш учун давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилиши лозим.

Бунда давлат солиқ хизмати органи томонидан мурожаат қилингандан ёки, қарзлар мавжуд бўлган тақдирда, қарзлар тўлангандан кейин икки иш кунидан кечикмай қарз йўқлиги тўғрисида хулоса берилади.

Давлат солиқ хизмати органи хулосаси олингандан кейин, агар талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақами мавжуд бўлган тақдирда, ҳисоб рақамини ёпиш учун банкка мурожаат қилиш лозим. 

Банк томонидан ҳисоб рақами ёпилгандан кейин (мавжуд бўлган тақдирда) ҳисоб рақами ёпилганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

Агар тадбиркорлик субъекти банкларда ҳисоб рақамлари очилмагани тўғрисида хат тақдим этса рўйхатдан ўтказган орган хат олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай тадбиркорлик субъекти давлат солиқ хизмати органига унинг ҳисоб рақами очмаганлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади. Бунда давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида ёзма жавоб юборади.

Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

2-қадам. Ҳужжатларни тақдим этиш

Рўйхатдан ўтказган органга фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

·        давлат солиқ хизмати органининг хулосаси;

·        муҳрлар ва штамплар (улар мавжуд бўлса);

·        агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари;

·        давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

·        банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат ёки мавжуд бўлган тақдирда, банкнинг асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги маълумотномаси.

Шундан сўнг, рўйхатдан ўтказган орган тадбиркорлик субъекти фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш ҳақида қарор қабул қилади ва жисмоний шахсни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Эътибор беринг!

Рўйхатдан ўтказган орган:

бир иш куни мобайнида:

давлат солиқ органини якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритилганлиги ҳақида хабардор қилади;

муҳрлар ва штампларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) ички ишлар органига йўқ қилиш учун топширади.

бир ҳафта муддатда:

Лицензиялар ва рухсатномаларни (мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ мақолаларимиз шу жойда якунланади. 1 мартдан бошлаб эса юридик ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш тартиблари тўғрисидаги мақолалар туркумини эътиборингизга ҳавола этамиз.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!