Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. ОАВ
  3. Юридик шахс. Давлат рўйхатидан ўтиш

Юридик шахс. Давлат рўйхатидан ўтиш

Cана : 07-03-2018   /   ОАВ, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 541

Биринчи қадам, қонунчилик ҳақида қисқача маълумот

 

Сиз дастлаб тадбиркорлик фаолиятингизни бошлашдан ва фирма - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин бир қанча муҳим маълумотларни билиб олишингиз лозим. Улар хусусида қисқача.

Шартномалар ҳақида

Сиз ўз бизнесингизни бошлашингизда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга кириб борасиз. Сизга маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилишда, иш бажариш, хизмат кўрсатишда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ёки фуқаролар-жисмоний шахслар билан шартнома тузиш зарур бўлади.

Шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишда юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (26-боб) ҳамда "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”гиҚонунида белгиланган.

Солиқ тизими ҳақида

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар турлари, уларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, солиқ ҳисоботларини топшириш ва солиқ органлари билан ўзаро муносабатлар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган.

Агар солиқлар белгиланган муддатда тўланмаса, солиқ органлари томонидан муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади ҳамда солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилади, масалан, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан инкассо топшириқномаси орқали сўзсиз ундириш ёки ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш (Солиқ кодексининг 62-65-моддалари).

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ўз ваколати доирасида солиқлар билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли. Масалан, солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори.

Солиқ органлари ҳақида

Давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларидан ташкил топган.

Давлат солиқ хизмати органларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча солиқ тўловчилар - юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.

Сизнинг корхонангиз юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органларида солиқ бўйича ҳисобга олинади. Солиқларни тўлаш, шунингдек ҳисоб-китобларни тақдим этиш айнан мана шу туман, шаҳар давлат солиқ инспекцияларига амалга оширилади.

Агар, солиқ тўловчида у ҳисобга қўйилганидан кейин ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш бўйича солиқ мажбурияти ҳисобга қўйилган жойдан ташқарида юзага келган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органида объект бўйича ҳисобга қўйилади.

Сиз тадбиркор сифатида давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи (вилоят давлат солиқ бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси)га ёки унинг мансабдор шахсига ёхуд судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.

Мурожаатларни my.soliq.uz сайти орқали электрон тарзда юборишингиз мумкин.

Солиқ солиш тартиби ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан, юридик шахслар солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартибини ташлашга ҳақли.

Бироқ, айрим фаолият турлари (савдо ва умумий овқатланиш фаолияти, лотереялар ташкил қилиш бўйича фаолият, акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш)ни амалга оширувчи юридик шахслар солиқ солиш тартибини танлашга ҳақли эмас. Улар фаолият туридан келиб чиқиб фақат белгиланган тартиб асосида солиқларни тўлайдилар.

Лицензиялаш ҳақида

Баъзи фаолият турларини фақат тегишли лицензия асосида амалга ошириш мумкин (масалан, риэлторлик фаолияти, ветеринария фаолияти, автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш ва бошқалар).

Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори ҳавола қилинади)билан тасдиқланган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!