Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. ОАВ
  3. Юридик шахс: Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш

Юридик шахс: Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш

Cана : 09-03-2018   /   ОАВ, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 414

1-қадам. Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш

 

Сиз давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этишдан олдин корхонангизнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини, шунингдек корхонангиз қайси юридик манзилда фаолият юритишини аниқлаб олишингиз лозим.

Республикамизда хусусий мулк асосида ташкил этиладиган юридик шахсларнинг асосан қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд:

1)    Хусусий корхона (ХК)

2)    Оилавий корхона (ОК)

3)    Фермер хўжалиги (ФХ)

4)    Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар (МЧЖ ва ҚМЖ)

5)    Акциядорлик жамияти (АЖ)

Сиз амалга оширмоқчи бўлган фаолият туридан келиб чиқиб шулардан бирини танлашингиз мумкин. Масалан, оилавий бизнесни бошламоқчи бўлсангиз "Оилавий корхона” шаклини танлашингиз мумкин.

Ҳуқуқий асос
1.     Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги ЎРҚ-310-II-сон Қонуни;
2.     Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги "Хусусий корхона тўғрисида”ги ЎРҚ-558–II-сон Қонуни;
3.     Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ЎРҚ-662-II-сон Қонуни (янги таҳрири);
4.     Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелдаги "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ЎРҚ-327-сон Қонуни;
5.     Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-370-сон Қонуни (янги таҳрири).

2-қадам. Зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни тақдим этиш тартиби

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра:

- муассисларнинг ўзлари томонидан;

- шартнома асосида - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, консалтинг фирмалари ёхуд бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш:

аудиторлик ташкилотлар, суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар -Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;

барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, юқорида кўрсатилганлардан ташқари - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга:

·        шахсан келиб;

·        почта алоқаси воситасида;

·        Интернет тармоғи орқали белгиланган шаклда ариза-хабарнома тақдим этилади.

Ариза-хабарномани интернет тармоғи орқали тақдим этиш Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг "Юридик шахс ташкил этган ҳолда тадбиркорликсубъектларини рўйхатга олиш учун онлайн тарзда ариза юбориш”хизмати орқали амалга оширилида.

Диққат!
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Электрон рақамли имзо (ЭРИ) бўлиши, my.gov.uz порталида ёки ID.UZ ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтилган бўлиши лозим.
Эътибор беринг!
Юридик шахсларни туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Ягона дарча марказларида давлат рўйхатидан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида бож ундирилади.

3-қадам. Зарур ҳужжатларнинг рўйхати

Ҳуқуқий асос

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Белгиланган шаклдаги ариза-хабарнома;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади;

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);

фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (фирма номининг захирага олиниши тасдиғи);

икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари.

4-қадам. Ҳужжатларни тақдим этиш босқичлари ва муддатлари

Юридик шахс ташкил этган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.

5-қадам. Гувоҳномани олиш

Давлат рўйхатидан ўтиш учун тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими томонидан сизга Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида ГУВОҲНОМАни беради ва тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритади.

Тадбиркорлик субъектлари бир вақтнинг ўзида давлат солиқ органларида ва статистика органларида ҳисобга олинган ҳолда давлат рўйхатидан ўтади.

Тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилади.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами солиқ мажбуриятлари ва барча ижтимоий ҳуқуқлари бўйича ягона ҳисобланиб, давлат ижтимоий суғуртаси ва бошқа суғурталар бўйича тўловлар (маблағлар) олиш бўйича давлат ҳокимияти ва назорат органлари ўртасидаги алоқаларда қўлланилади ва ўзгартирилмайди.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами тўққизта рақамли белгидан иборатдир, дастлабки 8 рақам солиқ тўловчининг ўз рақамини, охирги рақам эса назорат сонини ташкил этади.

Ҳуқуқий асос
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида”ги Низом.

6-қадам. Муҳр тайёрлаш ва ҳисоб рақам очиш

Қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинган (ташкил қилинган) юридик шахслар асосий муҳрлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

Муҳрлар белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда думалоқ, чўзинчоқ, ромбсимон ва учбурчак шаклларда тайёрланиши мумкин.

Асосий муҳр матнида қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

Ўзбекистон Республикасига, вилоятга (Тошкент шаҳрига) мансублик, ташкилий-ҳуқуқий шаклини кўрсатган ҳолда юридик шахснинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган номига аниқ мувофиқликдаги номи.

Асосий муҳр доирасининг ўртасида юридик шахснинг номи, муҳр айланаси бўйича эса - Ўзбекистон Республикасига, вилоятга (Тошкент шаҳрига) мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади.

Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 27 октябрда
1077-сон билан рўйхатга олинган "Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Юридик шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек, жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар

Ҳуқуқий асос
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқнома.
Резидент юридик шахслар томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
а)Белгиланган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) белгиланган шаклга мувофиқ имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган икки дона варақча
г) таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
д) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади.

Эътибор беринг!

Кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақ очганлиги учун ҳақ олинмайди.

Эътибор беринг!

Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банклар хизматлари учун тўловлар ундирилмайди.

 

 

Манба: My.soliq.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!