Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Оила сирлари
  3. Соғлом жинсий алоқанинг қандай фойдали томонлари бор?

Соғлом жинсий алоқанинг қандай фойдали томонлари бор?

Cана : 12-01-2019   /   Оила сирлари   /   кўрилди: 271

Инсон дунёга келар экан, албатта севиш севилиш бахтини ҳис қилади. Албатта инсон оила қуриб бахтли оилавий ҳаёт нашидасини суради. Оилавий ҳаёт ва унинг бахтлилиги эр-хотин орасидаги муносабат, у ўз ўрнида эса эр-хотин орасидаги жинсий алоқага жуда чамбарчас боғлиқ. Шу сабаб жинсий алоқа ва унинг ҳаётимиздаги рольи ҳақида кўп илмий тадқиқот қилинган.

Кўплаб илмий тадқиқотлар эркакларнинг жинсий ҳаётдан оладиган роҳатланиши даражаси билан эркакларнинг узоқ умр кечириши орасида алоқа борлигини аниқлаган.

жинсий алоқанинг фойдаси

Тадқиқотлар натижасига кўра олимлар эркакларда жинсий алоқа лаззати оқибатида сабабли эркаклар умрини узайишини эякуляция ва оргазм вақтида қонга эндорфинлар, яъни роҳат/лаззат гормонларининг кўп миқдорда чиқиши билан боғлиқ деб топишган. Табиийки, жинсий алоқа ҳам жисмоний ҳаракатнинг бир тури. Жинсий алоқа ҳам, бошқа актив жисмоний ҳаракатлар сингари организмдаги таранглик, димликни йўқотади. Оқибатда эркакнинг асаб-руҳий тизими тинчланади, юрак-қон томир ва бошқа аъзолар тизимлар фаолиятига яхши таъсир қилади. Қизиғи шундаки, баъзи илғор ғарб олимлари "уйланмаган эркаклар ҳар кеча ўзига аёл топиб, шу аёл билан лаззатланиб қолишига ўз умрини узайтириб ҳам олишади, сўтаклари эса уйда ўтириб лаззат ва умр узайишидан мосуво бўлади” деган кулгили фикрларни ҳам билдиришади. Лекин палапартиш ва нотаниш аёллар билан жинсий алоқа қилиш орқасидан бир кеча лаззатланиб минг кеча докторга югуришга ҳам тўғри келиб қолади. Асорати ҳаттоки, бефарзандликкача олиб келиши ҳам мумкин.

Жинсий алоқа бирдек аёл ва эркак учун фойдали. Айниқса, мунтазам равишда, маромли ҳолатда, чиройли ҳолда амалга ошиб, эр ва хотиннинг лаззатланиши ва қониқиши билан якунланса, жинсий алоқанинг фойдаси янада кучлироқ бўлади.

Жинсий алоқанинг фойдалари кўп, уларни баъзиларини санаб ўтиш мумкин:

1. Жинсий алоқада мушаклар ва юрак қон томир тизими фаол ишлайди. Шу сабаб уни меҳнат ва спорт машғулотига бемалол солиштирса ва тенглаштирса бўлади. Шунинг учун организмда ёғлар эриб, ортиқчаси ёқилиб сарф бўлади. Натижада ортиқча калория йўқолиб семириш профилактика бўлади.

2. Семириш импотенция, яъни жинсий заифлик ва инсонлар ўлимига энг кўп сабаб бўлувчи юрак қон томирлар тизими хасталиклари эканини назарда тутсак, жинсий алоқа фойдаси янада беқиёс бўлади.

3. Юқорида айтилганидек, алоқа пайтида мушаклар фаол ҳаракатланади. Айниқса, бу ҳаракатлар бел, думба, сон ва тос мушакларида яққол кўринади ва шу мушакларга асосий кучаниш ва зўриқиш кузатилади. Бу эса ўз навбатида бу мушак ва соҳада қон айланишини кучайтиради. Оқибатда модда алмашинуви тезлашиши организмда бир қатор жараёнларга яхши таъсир қилади

4. Тадқиқот шуни кўрсатдики, жинсий алоқа ҳам, ҳар қандай жисмоний ҳаракат ва активлик билан ўтадиган меҳнат ёки спорт машғулотлари сингари, қонда иммуноглобулин миқдорини оширадиган омиллардан бири. Айнан мана шу омил ҳам маромда, мунтазам ва вақтида жинсий алоқа қилувчиларда шамоллаш касалликлари камроқ кузатилишига сабаб бўлади.

5. Маромда, муттасил, вақтли жинсий алоқалар таносил аъзолари бўлмиш уруғ пуфакчалари, простата бези, мояк каби аъзоларда қон димланиши олдини олади. Оқибатда қон айланиши яхшиланиб, аъзолар фаолияти, озиқланиши ва улардан заҳарли чиқиндилар чиқиб кетиши осонлашгач улардаги простатит, везикулит, орхит, эпидидимит сингари касалликлар профилактика бўлади. Бу эса ўз навбатида импотенция ва бошқа кўнгилсизликлар пайдо бўлишига йўл қўймайди.

6. Ритмик, бир маромда, мунтазам бўладиган жинсий алоқа жинсий фаолиятнинг қариши, яъни климакснинг енгилроқ ўтишига сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда климакс каби кўнгилсиз ҳолат умуман билинмай, худди рўй бермагандек ўтиб кетиши мумкин. Бу ҳам жинсий алоқа ритми ва мунтазамлиги билан боғлиқ.

7. Жинсий алоқада эякуляция содир бўлиши организмда анча қувват, оқсил, минерал ва бошқа зарур моддалар сарфланишига сабаб бўлади. Йўқолган захира ўрнини тўлдириш учун организмда моддалар алмашинуви кучаяди, ҳазм яхшиланиб, ҳазм қилиш тизими ишини яхшиланиши ва истеъмол қилинган таомдан янада кўпроқ наф олинишига олиб келиши эътиборга лойиқ.

8. Мунтазам ва тўлақонли жинсий алоқа сийдик қовуғи мушакларини тонусини яхшилайди. Оқибатда сийдик простата ичига кира олмайди, қовуқ тонуси яхшилиги сабаб қовуқ сийдикдан тўла бўшалади. Демак, қовуқ бўшашиб чала сийишга ёки сийдик томчилашига ўхшаган нохушлик бўлмайди.

9. Жинсий алоқа учун керак бўладиган тестостероннинг биоактив шакли ишлаб чиқарилиши кучаяди. Бу организмда суяк ва мушак тизими мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

10. Ритмик, бир маромда, мунтазам бўладиган жинсий алоқа қилувчиларда ўсма касалликлари камроқ кузатилиш қайд қилинган.

11. Мунтазам, ритмик, вақтида ва шаҳват тўла етилиши билан бўладиган жинсий алоқа юрак-қон томир тизимига анча яхши таъсир кўрсатади.

12. Жинсий алоқа эркакда кайфиятни кўтаради, руҳан тетиклантиради. Бу эса жинсий димиқиш давридаги оддий муаммолар катта ва мушкул бўлиб, кўринишини йўқотади ва инсон янги довонлар ва янги муаммоларни ҳал қилишга руҳан ва жисмонан тайёр бўлиб қолади.

13. Иштиёқ пайдо бўлдими, демак қилинаётган ишдан руҳий қониқиш ҳисси кучаяди, бахтлилик индекси ортади ва қолаверса қилинаётган ишдан самара ҳам кўпроқ кузатилади. Бахтли ва руҳан тетик инсон ҳаётда янги марралар ва мақсадлар сари интилаверади, жамиятга фойдаси тегаверади.

Барча эркаклар жинсий ҳаёт кечиришади. Унинг мунтазамлиги, қанча кўп ва тез-тез бўлиши эркак организми хусусиятлари, мижози ва ёшига қараб турлича бўлади. Одамлар орасида жинсий алоқа фойда ва зарарлари ҳақида таги бор-йўқ гаплар кўп айланади. Умид қиламизки, бу маълумот кўпчилик учун ҳам манзур ҳам фойдали бўлади.

Лекин мақоладан мақсад қанча кўп жинсий алоқа қилинса, шунча яхши деган маъно тушунилмаслиги керак. Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар бир эркак ўз мижози, ёши, эҳтиёжи, организми хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда организмни зўриқтирмайдиган ҳолатда жинсий ҳаёт кечиришлари лозим. Шакарни ҳам ози ширин дейилганидек, ҳар жабҳада, ҳаттоки жинсий алоқаларда ҳам, меъёр деган мезон бўлиши мақсадга мувофиқ.

Қолаверса, юқорида айтиб ўтганимиздек оилавий ҳаётнинг ОЛТИН ҚОИДАСИ шуки, "Келган шаҳватни қайтарма, йўқ шаҳватни сунъий қўзғатма”. Шу қоидага амал қилган доим никоҳ тўшагида "узоқ яшовчан” бўлади ва бахтли умргузаронлик қилади.

Эксперт: Абдулхаев Файзулло, Уролог, Андролог, Сексопатолог.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!