4-Сектор бошлиғи илк сайёр қабулни ўтказди

4-Сектор бошлиғи илк сайёр қабулни ўтказди

Карантан талаблари юмшатилгач, сайёр қабуллар ҳам бошланиб кетди. Жиззах шаҳридаги 19-сонли умумтаълим мактабида вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Юнусжон Насимджанов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.    

Тадбир карантин талаблари даражасида ташкил этилди. Унда Жиззах шаҳар Халқ қабулхонаси, шаҳар ҳокимлиги ва бошқа масъул идораларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди. 

-Биз яшайдиган кўп қаватли уй олдига скамейка ўрнатилишига амалий ёрдам берсангиз, - деди Заргарлик маҳалласи 32-уйда  яшовчи Хайрулла Қунишев.

Жиззах шаҳар уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг масъул ходими иштирокида ушбу мурожаат муҳокама этилиб, кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш тартиби ҳақида тушунча берилди. Шу уйда яшовчи аҳолининг уй-жой ширкати учун учун тўловидан  скамейка ўрнатишга  маблағ ажратиладиган бўлди.

Боғишамол маҳалласида яшовчи Куцева Татьяна уйи кўча ёқасида жойлашганини, ёғингарчилик пайти уйига сув оқиб кириши мумкинлигидан хавотирини билдирди. Шунингдек, уйининг пол ва шифтини алмаштириш масаласида ёрдам сўради.

Ушбу мурожаат Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ташкилоти вакили томонидан ўрганилиб, уй олдини шағал билан тўлдиришда амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

-Мурожаатларингиз эътиборсиз қолмайди. Улар батафсил ўрганилиб, вақт ва маблағ талаб қилинадиган муаммолар туман, вилоят ва республика даражасидаги дастурларга таклиф сифатида юборилади, - деди вилоят ДСБ бошлиғи Ю.Насимджанов.

Сайёр қабулда жами 19 та мурожаат рўйхатга олинди. Уларнинг ечими ҳақида албатта хабар бериб борилади.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.