» » Англиядан Фарғонага келин бўлиб тушган Жени маҳалла болаларига инглиз тилини ўргатмоқда

Англиядан Фарғонага келин бўлиб тушган Жени маҳалла болаларига инглиз тилини ўргатмоқда

Фарғона вилоятининг Эшонгузар қишлоғига келин бўлиб тушган лондонлик қиз болаларга инглиз тилини ўргатмоқда. Бу ҳақда Фотима Ўктамова Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

Лондонлик келин Жени елиб-югуриб уй юмушлари-ю, боғдаги гуллар парвариши билан шуғулланишни яхши кўриб қолган. Жени гулларга боқиб кулади, уларни меҳр тўла қўллари билан силайди, улардан завқ олади. Шу сабаб ранг-баранг очилаётган гуллар кўзни яшнатади. Эрта тонг ҳовлига сувлар сепилган, айвонга нонушта тайёрланган. Ўзбекчани анчагина ўрганиб олган Жени ‘ассалому алайкум’ деб оила аъзоларини тонг билан қаршилайди. Уйга келган меҳмонларни тўрга ўтказиб, кетаётганларида ‘яхши боринг’, ‘яна келинг’, дея табассум билан кузатиб қўяди.

Қўни-қўшнилар англиялик келиндан миннатдор. У тонгда бир ўзини эмас қўшниларнинг кўчаларигача супуриб, сув сепиб дуоларини олгани олган. Қўшнилар, қариндошларнинг фарзандлари, ҳатто Жени келинойидан инглиз тилини ўрганиб олишмоқда.

Фотима Ўктамова, Facebook фойдаланувчиси

Англиялик Жени Фарғона вилояти Эшонгузар қишлоғида хонадонларнинг бирига келин бўлиб тушган. Жени турмуш ўртоғи Нуруллохон билан чет элда танишган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив