» » ИЗОҲГА ҲОЖАТ ЙЎҚ… (ҳажвия)

ИЗОҲГА ҲОЖАТ ЙЎҚ… (ҳажвия)

Аёл: — Азизим, мен сенга бир гап айтмоқчийдим.

Эркак: (Қизиққаннамо жимжитлик)

Аёл: — Биласанми… Мен севиб қолдим…

Эркак: (Эҳтиёткорона жимжитлик)

Аёл: — Йўқ, сенимас.

Эркак: (Гиналанганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа… Менинг ўзим ҳам афсусдаман…

Эркак: (Мулаҳазали жимжитлик)

Аёл: — У ким эканини билгинг келяптими?

Эркак: (Тасдиқлаганнамо жимжитлик)

Аёл: — У Саша.

Эркак: (ижирғанганнамо жимжитлик)

Аёл: — Йўқ, у сен ўйлаган Сашамас… Болаликдаги дўстингмас… У умуман эркак эмас…

Эркак: (Тушунмаганнамо жимжитлик)

Аёл: — У… Қўшни аёл…

Эркак: (Ҳайратланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа, мен уни анчадан бери севаман.

Эркак: (Афсусланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа, у ҳам мени севади. У шундай ажойибки…

Эркак: (Кулимсираганнамо жимжитлик)

Аёл: — Сен-чи?.. Сен менга анчадан бери ҳеч нарса совғв қилмай қўйгансан… Ҳеч қаерга олиб бормайсан.

Эркак: — (Безовталанганнамо жимжитлик)

Аёл: — Мен билан бундай оҳангда гаплашма!.. Худойим, нега менга шунақанги эр насиб қилган-а?.. Қуруқ!..

Эркак: (Норозиланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Семиз!.. Доим ўзингни ўйлайсан! Сен ҳеч қачон мени севмагансан! Доим хиёнат қилиб келгансан.

Эркак: (Намойишкорона жимжитлик)

Аёл: — Ярамас! Мараз!.. Эшак!..

Эркак: (Хафаланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Пиёниста! Ўн йилдан бери ароқ ичасан!..

Эркак: (Хўрсинганнамо жимжитлик)

Аёл: — Бўлди, кетаман! Тўйдим!..

Эркак: (Қўрқиб кетганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа, кетаман! Ортиқ тоқатим етмайди!

Эркак: (Ялинганнамо жимжитлик)

Аёл: — Ҳа, ёқмадими? Қўрқиб кетдингми?

Эркак: (Арзланганнамо жимжитлик)

Аёл: — Майли, қўрқма, ҳозирча кетмайман.

Эркак: (Қувонганнамо жимжитлик)

Аёл: — Хўп, хафа бўлаверма!.. Биласанми, Саша ҳам сен ҳақингда доим яхши гапларни гапиради. Эри сенга ўхшамаганига афсусланади… Уф-ф… Ҳақиқатан… Менга қара, ҳамма эрлар ҳам қанийди сенга ўхшаса… Соқов, жойидан қимирлай олмайдиган, бунинг устига сендақанги бой бўлишса-а?..

Эркак: (Мурдаланганнамо жимжитлик)

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив