» » Аёллар сўз сўрайди: “Асли кимни тошбўрон қилиш керак?!”

Аёллар сўз сўрайди: “Асли кимни тошбўрон қилиш керак?!”

Фарғоналик депутатликка номзодини қўйган аёлнинг суратини ижтимоий тармоқларда роса айлантиришди, ҳатто номзодликдан олиб ташлашга эришишди. Мен у аёлни танимайман, сурат ичида қандай сийрат борлигини ҳам билмайман. Ёзаётган фикрларим у аёл ҳақида ҳам эмас. Айтмоқчи бўлганим, ўша аёлдан орланиб, ҳатто тошбўрон қилиш керак деган эркаклар ҳақида.

Баъзилари замон кўтарса, қонун йўл қўйса, тошбўрон қилардик, бунақа суратлар учун деб изоҳ ёзишибди. 

Номусидан ажраган қизлар ҳақида ўйлаганимда уни шу аҳволга солган ва шу ҳолатга жим қараб турган эркаклар хаёлимдан ўтади. Бир пасткашнинг деб бир аёлнинг тақдири бир умрга ўзгариб кетиши, умрбод тамға билан яшашини кўз олдимга келтираман. 15 ёшида эркакдан кўнгли қолган қизларни ўйлайман.

Қашқадарёнинг Косон туманида 14 ёшли қизни қўшнисининг ўғли зўрлаб қўяди. Қўшнисиникига қандайдир темир сўраб чиққан қиз подвалга кирганида йигит қизга тажовуз қилади. 15 ёшида туғиб қўяди, ўша куни боласи йўқотилади. Онаизор ўқитувчи, мактабдан ҳайдалади, уни фаррошликка ҳам ишга олмайди. Барча таҳқиру таъналардан зада бўлган қизнинг онаси икки марта ўз жонига қасд қилади. Бирида 40 фоиз куяди, иккинчи мартаям ўзини осганида қизи сақлаб қолади.

Яқинда шу қиз дори ичиб ўз жонига қасд қилди. Уни энди онаси сақлаб қолди. Уларга ноҳақлик қилаётганларнинг биттаси ИИБ ходими – уям эркак. Шу ноҳақликларни кўриб турган қанчадан қанча эркаклар кўз юммоқда. Бировнинг қизининг бор будини — номусини тортиб олиб, кейин “бўрибойвачча”ни Тошкентга қочириб юборган ота ҳам эркак, "энди барибир номусингни тиклай олмайсан, менинг қариндошимни, укамни тинч қўй", деб қизни 5-6таси тўпланиб, дўппослаган ҳам эркак.

Жуда кўпайиб кетди осонгина бировнинг қизига тажовуз қилиш ва тажовуз қилганни эмас, жабрланганни ҳаётидан тўйдириш.
Ўша аёлнинг суратидан гўёки ор-номус қилаётган экансиз, қўшнингизнинг аёли, қизи хўрланаётганини, таҳқирланаётганини кўриб, эшитиб, гувоҳи бўлиб нега орингиз қўзғалмаяпти?!

Нима учун ўшаларни ҳимоя қилмаяпсиз, қўрқоқ, зўровон қавмдошларингизни тошбўрон қилмаяпсиз?!
Нима сабаб улар билан бир дастурхонда ўтиришдан орланмаяпсиз, маҳаллада бош кўтариб юришига қандай жим қараб турибсиз?!

Ахир ўша аёлларни икки марталаб ўз жонига қасд қилишига жим қараб турган, қизалоққа тажовуз қилаётганлар ҳам эркаклар эмасми?!
Тақдири номаълум томонга кетиб қолишига, фоҳишалар кўпайишига, аёлнинг ичкиликка, гиёҳвандликка берилишига ҳам аслида бугун ор-ғурур талашаётган эркаклар сабабчи!..

Суратдаги аёлнинг ор-номусини ўйлаганча, ундан ор-номус сўраганча ўз жонига қасд қилаётган аёллар, тажовуз қурбони бўлаётган қизларни ҳимоя қилинг, ахир улар ҳам ўзбек аёллари, ўзбек қизлари сизларнинг ору ғурурингиз!!!

Ҳеч бўлмаса, ўғлингизга қўшнининг қизи, маҳаллангнинг қизи – сенинг синглинг, сенинг опанг, деб айтинг, бизнинг оримиз, ғуруримиз деб тарбияланг...

Барно Султонова, блогер

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:29
Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади
09:26
Смартфонларни “ўлдирадиган” расм интернетда тарқалд
09:05
«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди
18:03
Сардоба сув тошқинидан азият чеккан оилаларнинг фарзандлари учун ажойиб байрам тадбири
17:19
Болалар ҳуқуқлари ДХА эътиборида!
16:43
Тошкентда фуқароларни мажбурлаб автобус солаётган ИИВ ходимлари бўйича тушунтириш берилди (видео)
14:43
«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида коронавирус аниқланди
10:59
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошишда давом этмоқда
10:54
Эльмира Баситханова Жиззахдаги реабилитация марказида учрашув ўтказди
09:47
Фильм намойишидан кейин урфга кирган пойабзаллар (фото)
09:45
7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар
09:44
Ҳаво нега исиб кетмоқда: инсониятга қандай хавф бор?
09:42
Ниқоблар чиндан ҳам коронавирусга қарши ёрдам беради (фото)
09:40
«Аёл эмас, хизматкор керак, дейишди». Оддий аёлнинг оддий бўлмаган ҳикояси
09:37
Трамп Вашингтондаги намойишлар вақтида Оқ уйдаги бункерга яширинган
09:26
АФҒОНИСТОНДА ЖУРНАЛИСТЛАР ЎТИРГАН АВТОБУС ПОРТЛАБ КЕТДИ. ҚУРБОНЛАР БОР…
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР