» » “Танзила Нарбаева Сенат раиси лавозимида қолмайдими?”

“Танзила Нарбаева Сенат раиси лавозимида қолмайдими?”

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгаши йиғилиши бир қатор танқидлар билан алоҳида аҳамият касб этди.

Шундан сўнг йиғилишда билдирилган фикр ва муносабатлар бир қанча ОАВ ва интернет тармоқларида муҳокама қилинди. Хусусан, BekJurnalist номи остидаги блогер ушбу Мажлисдан сўнг Сенат раиси билан боғлиқ айрим фикр-мулоҳазаларини баён этди:


“Сенат Раиси Танзила Нарбаева мажлисда умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик ҳолат борасида ўз фикрларини билдириб, керак бўлса янги парламент аъзоларига ҳам тавсия қилиб кетишини таъкидлади.

– Сенат бу долзарб мавзуни эътибордан четда қолдирмайди. Шунчаки, Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориб қўйиш билан иш битмайди. Яқинда ваколатимиз тугайди. Лекин янги сайланган депутат, сенаторларга ҳам керак бўлса, ёзма равишда ушбу мавзуни эътибордан четда қолдирмасликларини тавсия қилиб кетамиз. Зеро, бунда фарзандларимиз саломатлиги кўндаланг турибди, – дейди Т.Нарбаева.

Нарбаева хоним шу каби гапларни, айниқса, ваколати тугаши, янги сенаторлар келишини айтди.

Қизиқ, Танзила Нарбаева парламентнинг тўртинчи чақириғида Сенат Раиси лавозимида қоладими ёки йўқ?

2019 йил 21 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан парламент юқори палатаси Раиси лавозимига илк бор раҳбар аёл, Танзила Нарбаева сайланган эди. Хўш, янги раҳбар Сенатда қандай ўзгаришлар қилишга муваффақ бўлди? Албатта, бу саволга жавоб бериш бироз мушкул. Боиси, ҳали олдинда қилинадиган вазифалар йўқ эмас.

Лекин ўтган қисқа вақт мобайнида Т.Нарбаева раҳбарлигида кўплаб ишлар амалга оширилди. Бунга кенг жамоатчилик эътибор қаратиб, эътироф этмоқда ҳам.

ХЎШ, НАРБАЕВА СЕНАТДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР ҚИЛА ОЛДИ?

* Аввало, фуқаролар мурожаати билан ишлаш тизимининг янги механизми йўлга қўйилди.
* Халқ билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳудудлардаги реал ҳолат ўрганилди;
* Олий Мажлис Сенатининг виртуал қабулхонаси орқали мурожаатлар қабул қилиш жонланди;
* Сенат Раисининг “facebook.com”даги расмий саҳифасида ҳам мурожаатлар қабул қилинди;
* Сенат Раисининг ҳудудларда сайёр қабуллари ташкил этилди. Т.Нарбаева Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммолари жойида ҳал қилинди;
* Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиши амалиёти жорий этилди;
* Ҳудудлардаги сенаторларнинг фуқаролар мурожаати билан ишлаш, қабуллар ўтказиши мунтазам амалга оширилди.
* Энг муҳими, Қонунларнинг ҳудудлар манфаатларига мослиги ўрганиш тизими яратилди;
* Жойлардаги долзарб муаммоларни кўтариб чиқиб, Ҳукуматга Парламент сўровлари юбориш жонланди;
* Халқаро ҳамкорлик янада кенгайди;
* Сенатнинг журналистлар билан ишлаш механизми янги босқичга кўтарилди. ОАВ, блогерлар билан ҳамкорлик ўрнатилди. Т.Нарбаева танқид қилганларни тўғри қабул қилди. Ҳар бир долзарб мавзуга тезкор муносабат билдирилди;
* Сенатнинг ялпи мажлислари, қўмиталар мажлислари жонли эфирда трансляция қилиниб, халққа очиқ-ошкора кўрсатилди.

Шахсан мен Сенат Раиси ким бўлишидан қатъи назар бундай фаолият изчил давом этиб, янада жонланишини истар эдим. Сиз-чи?” — дея, муносабат сўраган блогер.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР