Нега ўзингизни қитиқлолмайсиз? Олимларда жавоб бор

Нега ўзингизни қитиқлолмайсиз? Олимларда жавоб бор

Британиялик неврологларнинг сўзларига кўра, қитиқланиш ҳақидаги ахборотни миянинг икки қисми қабул қилади ва қайта ишлайди.

Бу тегинишни идрок қилиш билан боғлиқ бўлган бош миянинг соматосенсор пўстлоғи ҳамда лаззатланишга жавоб берадиган бош мия пўстлоғининг бел кортексидир. Ушбу иккала зона қитиқланишга бир вақтда жавоб беради.

Қитиқнинг иккита типи бор. Биринчиси – “оғир” бўлиб, кулги чақиради ва тананинг бошқариб бўлмас ҳаракатлар қилишига сабаб бўлади. Иккинчиси эса пат ёки ип билан терини сийпалагандаги сесканишга ўхшайди.

Шуни айтиш жоизки, қитиқ кўпчилик учун ёқимсиз ҳолат. Аммо нега у одамни кулдиради? Бунинг ҳам изоҳи бор.

Гап шундаки, ҳазилга ҳам, қитиқлашга ҳам Роланд қопқоқчаси номли мия қисми реакция билдиради, у эса бирданига иккита реакция – вокал ҳамда ҳиссий реакция билдиради, дейди “xabardor.uz”.

Яна бир қадимий версия ҳам мавжуд бўлиб, унга кўра, аждодларимиз қитиқлагандаги кулгини бошқа бир кучлироқ кишига курашмоқчи эмаслигини сигнал беришда қўллаган. Вақт ўтиши билан бу зарурат йўқолди, реакция эса сақланиб қолди.

Одам нега ўзини қитиқлолмаслигига сабаб эса қуйидагича: қитиқни олдиндан айтиб бероладиган қобилиятга эга мияча – бошқа биров эмас, ўзингиз буни қилаётганингизни билиб, реакцияни бекор қилади.

Қитиқ, биринчи навбатда, кимдир ёки нимадир танангизнинг сезувчан соҳаларини тегаётгани ҳақида огоҳлантириш бўлиб, мияни реакция кўрсатиш ва кейинги чораларни кўришга ундайди.